loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Мустақиллик байрамига бағишланди

Бугун, 31 август куни Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” номли Ўзбекистон рассомлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Кўргазма экспозициясидан санъат усталарининг охирги йилларда яратган – рангтасвир, графика, кичик ҳажмдаги ҳайкалтарошлик ва декоратив амалий санъат асарлари ўрин олган. Томошабинлар эътиборига машҳур академик рангтасвирчи рассомларнинг […]

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тарихий ва янгиланаётган Ўзбекистонни акс эттирувчи, мамлакатимизда рўй бераётган улкан ўзгаришларни тўла ёритиш мақсадида Мудофаа вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Қуролли Кучлар давлат музейи томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзархив” агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент фотосуратлар уйида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” номли фотокўргазма ташкил этилди. Фотокўргазмада ҳарбий хизматчилар олган суратлар […]

Президент: Халқимизнинг мустаҳкам иродаси, сизлар каби юртдошларимизнинг фидокорона меҳнати билан қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўплаб ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. 30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилганларни аввало Мустақиллик байрами билан табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирди. – Бундай тарихий дамларда ҳар бир халқ ўз истиқлолини сарҳисоб қилади. Ўтган […]

Музейда кўргазма

Энг улуғ байрамимиз арафасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими, Бухоро Давлат музей қўриқхонаси, Тасвирий санъат музейи ҳамкорлигида музейда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Ф.Тошмуҳамедов, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм ва спорт ишлари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёровлар очиб беришди. Ушбу кўргазма мустақиллик […]

Кўкрак нишони берилди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида бир гуруҳ Бадиий академия академиклари, соҳа вакилларини “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, […]

Янги бинога тамал тоши қўйилди

Бугун, 26  август куни Қўқон шаҳрида Ўзбекистон бадиий академияси тасарруфидаги  Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг  қўшимча янги ўқув биносига тамал тоши қўйилди. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасига тўғри келган мазкур қувончли тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди.   Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмалжон Нуриддинов ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳамда бошқа мутасаддилар […]

Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси!

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида “ИСЛОМ КАРИМОВ МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ” – номли фото кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтдиди. Фото кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли қарори кўра, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Хотира ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди. […]

Меҳр дарёси лойиҳаси тақдимоти

25 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясида “Mursak” модалар уйи ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ҳамкорлигида “Меҳр дарёси” деб номланган янги лойиҳанинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. “Меҳр дарёси” лойиҳаси трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳа доирасида хайрия ишлари амалга оширилади, яъни даромаднинг бир қисми Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистон Бадиий […]

Юксак давлат мукофоти муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра: «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан Балтабаев Тайир Илясович – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий […]