loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Устоз ва мураббийларга эҳтиром!

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда устоз ва мураббийларни табриклаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур сўзга чиқди ва ўқитувчилик касби азал – азалдан энг эътиборли ва улуғ касблардан бири эканлигини, илму маърифат ва […]

Нафис кашталар

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизони 1 сонли ёпиқ шаҳарчада фаолият юритиб келаётган “Меҳрибон” тикувчилик цехида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Қорақалпоғистон минтақавий бўлинмаси ташаббуси билан “Қорақалпоқ миллий ҳунармандчилиги кашталар талқинида” мавзусида суҳбат ташкил этилди. Ҳунарманд аёл, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Гулсаур Сапарбаева қорақалпоқ миллий ҳунармандчилигида каштадўзлик санъати энг қадимги […]

Истеъдод эгалари

Самарқанд шаҳрида 24-25 сентябрь  кунлари  вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон  Бадиий академияси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Истеъдод эгалари” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган эстрада, анъанавий ва опера хонандалиги, чолғу ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва адабиёт йўналишларида 5 та муҳим ташаббус доирасида жисмоний имконияти чекланган ўқувчи-ёшларнинг маданият ва санъат соҳасидаги […]

Таниқли ўзбек ҳайкалтарошидан қимматбаҳо туҳфа

27 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бронзадан ишланган ҳайкали тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўҳна ва навқирон Самарқандда таваллуд топган, бугунги кунда Буюк Британияда яшаб, қизғин ижод қилаётган ҳамюртимиз Юнус Сафардиёр пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейига бобокалонимизнинг бронза ҳайкалини туҳфа қилди. Кўҳна ва навқирон Самарқандл  шаҳрида […]

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаби янги 2021/2022 ўқув йилини ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати мақомида бошлади. 24 сентябрь куни мактаб-интернатнинг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.  Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  раиси ўринбосари О.Давлетов ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов иштирок этиб, сўзга чиқди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига, келажакда муносиб касб-ҳунар эгаллашларига катта эътибор […]

АНОНС!!!

Таниқли ўзбек ҳайкалтароши ва рассом, Буюк Британияда ижод қилаётган Юнус Сафардиёр мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат арбоби, шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бронза ҳайкалини беғараз мақсадда туҳфа қилди. Бадиий академия музей кўргазмалари учун мўлжалланган кичик ҳажмдаги ушбу бронза ҳайкални муаллифдан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида қабул қилиб олди. Шу муносабат билан 27 […]

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги тегишли қарори асосида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида олий ўқув юртидан кейинги таълимга тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси(олий рассомлик курси) ташкил этилаётгани маълум қилинган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси 2022 йил учун стажёр-тадқиқотчиликка ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.   Стажёр-тадқиқотчиликка 17.00.04-Тасвирий ва амалий безак санъат […]

Болалар расмлари кўргазмаси

Бугун, 21 сентябрь  куни  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами ҳамда  21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида  “Яхшилик ва тинчлик диёри” мавзусида болалар расмлари кўргазмаси очилди. Мазку кўргазма Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия […]

Хорижда ўзбек тилида китоб чоп этилди

20 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар залида голландиялик таниқли маданият арбоби Бурханетдин Чарлак ҳамда рассом Юсуф Аккая билан учрашув, абрў санъати асарлари кўргазмаси ҳамда Голландияда нашр этилган “Ўзбекистон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Ф.Тошмухамедов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзолари – Л.Ибрагимов, А.Мамажонов, санъатшунос олим Ш.Шоёкубов, […]