loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Эски шаҳар бўйлаб сайр

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида график рассом Евгений Пановнинг шахсий кўргазмаси очилди. Мазкур вернисажда рассомнинг қадимги Тошкент, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар мавзусидаги асарлари ўрин олган. 2014 йилда рассом яна тасвирий санъатга қайтиб, фусункор манзаранинг жозибасидан илҳомланган ҳолда графиканинг ўзига хос  техникаси бўлган акварелда “Қадимги Тошкент” янги лойиҳаси устида иш бошлайди. Болалик хотираларига сингиб […]

Вебинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича “Йўл харитаси” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон […]

Ijodiy kecha

3-dekabr kuni soat 18:00da Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutida institut talabalar turar joyidagi navbatdagi juma oqshomida grafik rassom, O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan madaniyat xodimi Xurshid Ziyaxanov bilan “Ijodiy kecha” tashkil etilmoqda. Ijodiy yuksalish sari qadam tashlayotgan barcha talaba-yoshlarni taklif etamiz! Manzil: M.Ulug’bek tumani, Olmachi ko’chasi, 32-uyMo’ljal: institut talabalar turar joyi

Олтин куз

Наманган шаҳридаги замонавий моно-марказида Наманган вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси фаол аъзоси В.Буваевнинг шогирди А.Исомиддиновнинг кулолчилик йўналишида “Олтин куз” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазмада икки юздан зиёд кулолчилик асарлари ўрин эгаллади. Томошабинлар, санъат ихлосмандларига манзур бўлаётган ушбу экспозиция вилоятда туризмни ривожлантириш мақсадига ҳам хизмат қилади. Фаол иштирокчилар Наманган вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмасининг диплом ва фахрий […]

Беш ташаббус амалда

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, “Буюк ипак йўли” маҳалласида бадиий кулол Ашурмат  Мамасолиев бошчилигидаги   “Мax Universal” студияси  маҳалладаги санъатга иштиёқи баланд болалар ва ёшлар бўш вақтини фойдали ва мароқли ўтказишига хизмат қилмоқда. Бу ерда келажагимиз эгалари тасвирий санъатнинг турли йўналишида ижод қилиб, вақт ўтказишади.

Тилга эҳтиром

Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида инглиз ва рус тили фан ойлигининг ёпилишига ба-ишланган гала-концерт дастури бўлиб ўтди. Унда 2,4,5,6,7,8,9- синф ўқувчилари инглиз, рус ва ўзбек тилида қўшиқ ижро этишди, рақс намойиш этишди. Шунингдек, ойлик доирасида ўтказилган танлов ғолиблари ва тадбир фаоллари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Ватан тараққиётига ҳисса

29 ноябрь куни Наманган вилоятида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам”мавзусида Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи  ўтказилди. Унда тасвирий ва амалий санъат йўналишида  50 нафардан зиёд 15-30 ёшдаги иқтидорли ижодкорлар иштирок этди. Шунингдек кўрик-танловда ёшларнинг 400 га яқин ижодий асарлари намойиш қилинди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тасвирий санъат йўналишида 3-нафар,( Абдулвосиева Хилола 1-ўрин,Толибжанов Санжар 2-ўрин, Абдужабборов Оятилла 3-ўрин) амалий санъат […]

Тайинлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Ганиева Гулнора Абдувахитовна Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси етакчи мутахассис лавозимига тайинланди. Г.Ганиева 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази Маданият ва санъат соҳаси таълим […]

Муқаддасдир Ватан байроғи!

Бадиий академия тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида жорий йилнинг 15-20 ноябрь кунлари “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида деворий газеталар ҳамда иншолар танлови ўтказилди. Мазкур танловда 1,2,3-ўринни эгаллаган ўқувчилар диплом ва эсталик совғалари, бошқа ўқувчилар ташаккурнома билан тақдирландилар.

Диссертация ҳимоя қилинди

Бугун, 30 ноябрь куни  Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/09.07.2020.san.118.01 рақамли илмий кенгаш асосида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси мудири Нишанова Камола Солижон қизининг “XX-XXI асрларда Ўзбекистон бадиий музейларининг ривожланиш тенденциялари” мавзусида 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва […]