loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Фаолият натижалари

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими бош илмий котиби А.Хожамбергенов 2021 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди. “Жорий йил ижодкорлар учун ўта қизғин руҳда ўтди”, – дейди нутқида А.Хожамбергенов. “Ижодкорларимиздан Барлиқбай Айтмуратов Қорақалпоғистон […]

Тайинлов

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғига асосан Хаитов Эшмамат Хақбердиевич Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди. Эшмамат Хаитов 1973 йилда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 1998-2002 йилларда Италиянинг Альдо Галли номидаги Нафис санъат академиясида рангтасвир рассоми йўналишида таҳсил олган. 2012 йилдан буён институтнинг “Дастгоҳли рангтасвир” […]

Озарбайжонда малака оширилди

Давлатимиз раҳбарининг  2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган бўлиб, унда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва институтнинг хорижий турдош олий таълим муассасалари билан […]

Табиат ва рассом

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида анъанавий “Рассом ва табиат” Республика 36-кўргазмаси очилди. Мазкур экспозицияда Ғ.Ибрагимов, Н.Абдуллаев, А.Раҳимов, В.Енин, Я.Салпинкиди, Д.Мамедова, Х.Зияханов ,С.Байбосинов, Л.Нестеровичнинг йил давомида яратган 60 дан зиёд асарлари томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Кўргазма 2022 йилнинг 15 январига қадар давом этади.

Келажак учун мерос

Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Санъат” журнали бош муҳаррири, санъатшунослик фанлари доктори Дилафруз Қодирова Ўзбекистон фани ва маданиятини оммалаштиришда кўрсатган хизматлари учун Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан таъсис этилган “Келажак учун мерос” мукофотига сазовор бўлди ва “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркум китоб-альбом жамланмаси билан тақдирланди. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва […]

Илмий тадқиқот фаолияти

Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ёш ижодкор-талабалар учун барча шароит ва имкониятлар яратилиши баробарида, бадиий таълим ривожига қаратилган илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришга ҳам алоҳида қаратилмоқда. Жумладан, 2020 йилдан эътиборан, илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг фаолиятларини янада рағбатлантириш ва илмий тадқиқот натижаларини оммалаштириш мақсадида «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн […]

Ko‘rgazma muhokamasi

Bugn, 28 dekabr kuni  O‘zbekiston Badiiy akademiyasi Ikuo Xirayama xalqaro madaniyat karvon saroyida yosh rassom Malika Yunusovaning “Sirli olam” nomli shaxsiy ko‘rgazmasining muhokamasi bo‘lib o‘tdi. Malika sanatning noyob uslubida ishlaydi. Otasi Narimon Sharipov va ustozlaridan gravyura sohasida saboq olib ofort, litografiya va linogravyurada asarlar yaratadi. Umidli yosh rassom ishiga mutaxassislar katta baho berishdi. Muhokamada sanatshunoslardan […]

Президиум йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг навбатдаги Президиуми ўтказилди. Президиум кун тартибига кўра Уюшманинг 2021 йил ҳисоботи тингланди, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолигига номзодлар ҳужжатлари кўриб чиқилди ҳамда қабул қилинди. Учинчи масалага асосан 2022 йил иш режаси тасдиқланди. 2022 йил уюшма олдига қўйган вазифалар, режалаштирилган тадбирлар, уюшманинг жорий йилдаги ютуқ ва камчиликлари муҳокама этилди, ҳудудий бўлимлар моддий техник […]

Yosh ijodkorlar

O‘zbekiston Badiiy Akademiyasi Ikuo Xirayama Xalqaro madaniyat karvon saroyida yosh rassom Malika Yunusovaning “Sirli olam” nomli shaxsiy ko‘rgazmasi ochildi. Ko‘rgazmada yosh rassomning litografiya, ofort va linogravyura usulida ishlangan 40 ga yaqin asari namoyish qilinmoqda. Malika Yunusova – 1997 yil 24 sentabrda Toshkent shahrida ziyoli oilasida tug‘ilgan. 11 yoshidan rasm chizishni boshlagan qizining iqtidorini ko‘rgan otasi […]

Якуний пленэр

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими томонидан ,,Устоз ва шогирд” анъанаси асосида “Пленэр-2021” дастури доирасида шу йилнинг якуний 18-пленэри ташкил қилинди. Табиат қўйнидаги пленэрда таниқли ижодкор-рассомлар БИУ аъзолари Э.Аралов,А.Мамасолиев,А. Бобоқулов, С.Қодиров,Р.Ким, М.Нутфуллаев, Уюшманинг Ёш ижодкорлар бўлими аъзоси Д.Бердиев, Уюшмага аъзоликка номзод Х.Намазбаева ва Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари иштирок этишди. Пленэрда устоз рассомлар ёшларга […]