preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Суратларда ҳаёт акси, миннатдорлик ҳисси…

Рассом Йигитали Турсунназаров 50 йилдирки ижод билан машғул. Унинг ҳалол ва фидокорона меҳнати мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми мукофотига муносиб топилди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, академик Й.Турсунназаров 1941 йили Фарғона вилоятининг Рафиқон қишлоғида таваллуд топган. Ижодга йўл…– Болалигим дашту далаларда ўтган, – […]

Ёш иқтидорлар тақдирланди

7 октябр куни Тошкент фотосуратлар уйида республика Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танлов “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия фонди, Халқ таълими вазирлиги, Бадиий Академия ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди. Маълумки, “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови 1997 йилдан буён ўтказилиб, болаларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини […]

Ozarbayjon delegatsiyasi Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik dizayn institutiga tashrif buyurdi

Joriy yilning 5 oktyabr kuni Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik dizayn institutiga Ozarbayjon Fanlar Akademiyasi Arxitektura va San’at instituti direktori, san’atshunoslik doktori, professor Ertegin Salоmzоdа hamda Madaniyatshunoslik va san’at nazariyasi bo’limi boshlig’i, professor Rana Abdullaeva tashrif buyurdi. Mehmonlar tashrif chog’ida institut Amaliy san’at fakulteti me’moriy yodgorliklar bezagini ta’mirlash va amaliy san’at asarlarini ta’mirlash bo’limi tomonidan […]

Ҳаттотлик перфоманси ва концерт дастури

6 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Концерт дастури ва ҳаттотлик перфоманси бўлиб ўтди. Хаттотлик перфоманси давомида Жунносукэ Ямомото, Рюта Ивасэ ва Киёми Ямомото томонидан “Нэтори Нишё”, “Шин Рицуро Низдушё” мусиқий пьесалар ижро этилди. Рюта Ивасэ томонидан кларнет учун “BASSCLA” асари тақдим этилди. Ёшико Ёшида – 1959 йили Япониянинг Нара […]

“Онаизор” кўргазмаси очилди

4 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида  Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган «Онаизор» номли шахсий кўргазмаси очилди. Муаллиф кўргазмани ўз онасига бағишлади. Юбилей экспозициясидаги асарлар – рассомнинг маълум давр ижодий изланишларини акс эттиради. Кўргазма бир ой давом этади. — Рассомнинг санъатга кириши жуда тез содир бўлган. 1984 йилда Тошкент Давлат санъат […]

Қозоғистон рассомлари кўргазмаси очилди

5 октябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Ўзбекистонда Қозоғистон йилига бағишланган “Қозоғистон тасвирий санъати” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қозоғистон рассомларининг асарларида  икки чизги устуворлиги кўзга ташланади. Улардан бири янги замонавий воқеликда  миллий анъаналарни англашга интилиш бўлса, иккинчиси бугун Қозоғистон жамиятини тўлқинлантираётган масалаларнинг долзарблигига эътибор қаратишдан иборатдир. Зеро, биринчи йўналиш қозоқ санъатида  доим асосий  ўрин […]

Рамзлар ва қадриятлар акс этган асарлар

4 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, академик Акмал Нурнинг “Акмал Нур рангтасвирида рамзлар ва қадриятлар ” номли альбом-каталогининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Рассомнинг 196 та асари жамланган, 252 бетли мазкур альбом-каталог “Zamon-press-info” нашриёт уйи томонидан тайёрланиб, Туркиянинг “Mega-basim” босмахонасида рус ва инглиз тилларида чоп этилган. […]

“Қозоғистон тасвирий санъати” кўргазмаси

2019 йил – Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида шу йилнинг 5 – 20 октябрь кунлари Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида қозоғистонлик рассомларнинг “Қозоғистон санъати” номли кўргазмаси ташкил этилади. Унда қозоғистонлик 38 нафар мусаввирлар мўйқаламига мансуб 114 та асар намойиш этилади. Кўргазманинг очилиш маросими 5 октябрь куни соат 14:00 да Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг шахсий кўргазмаси

Жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми,академик Акмал Нурнинг “Онаизор” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. 4 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар зали (Марказий кўргазмалар зали)да ушбу кўргазма муаллифининг “Painting-Живопись” номли янги альбомининг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.