loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди

“Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 02 февралдаги ПҚ-112-сон қарорида белгиланган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг амалий санъат […]

Она Ватанни тараннум этган кўргазма

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида иқтидорли рангтасвирчи рассом Ваҳоб Зиёевнинг «Мен нечун севаман Ўзбекистонни!» номли шахсий кўргазмаси очилди.В.Зиёев 1937 йил Тошкентда заргар оиласида туғилган. Балки шу боисдир унинг табиатида ота касбининг заҳматли изланиши сезилиб туради. У ҳаётий деталларни, табиий ранг стихиясини, воқеликни ўзининг руҳий ҳолатига мослайди, уларга қалб қўри билан жило беради, ранглар устида […]

Чизиқлар оҳанги

Тошкент фотосуратлар уйида шу кунларда таниқли рассом Дамир Рўзибоевнинг “Чизиқлар оҳанги” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.Кўргазмада рассомнинг 80 га яқин рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари намойиш этилаяпти. Экспозициядаги асарлар ўзига хос композицион ва ранглар ечимига эга бўлиб, ижодкорнинг изчил изланишлари маҳсулидир. Уларнинг юзага келишини рассом Дамир Рўзибоевнинг ўзи шундан таърифлайди: “Бир куни Ўзбекистон давлат санъат […]

Ғолиблар тақдирланади

Жорий йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 02.02.2022 й.даги ПҚ-112-сон Қарорига асосан таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик- танлови эълон қилинган эди.(https://t.me/artacademyuz/14771)3 та ёш тоифасида 4 босқичда ташкил этилган мазкур танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар амалий санъат йўналишлари […]

Саида Мирзиёева президент Администрациясининг ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди

Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.Таъкидлаш лозимки, Жаҳон […]

Атоқли қозоқ ёзувчиси таваллудига бағишланди

Жорий йил 1-7 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасида жаҳон адабиёти классиги, олим, драматург ёзувчи Мухтор Авезов таваллудининг 125 йиллигига бағишланган VIII Халқаро Марказий Осиё давлатлари театр фестивалида санъатшунослик фанлари доктори, профессор, «Санъат» журналининг бош муҳаррири Дилафрўз Қодирова ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди.Юқори нуфузга эга мазкур фестиваль доирасида 11 та спектакль – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, […]

Қиз гилам – ноёб гилам тури

Шу йил 3-4 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳридаги Кемён университетида “Carpet Weaving: History and Beauty of the Silk Road” («Гиламдўзлик: Ипак йўлининг тарихи ва гўзаллиги») номли халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуманда танлов асосида таклиф этилган АҚШ, Италия, Монголия, Жанубий Корея, Австралия, Покистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон каби давлатлардан 12 нафар олим иштирок этди. Конференцияда дунё […]

Усмон Носирга ҳайкал қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига (https://lex.uz/docs/5854133) мувофиқ жорий йилда оташин шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги мамлакатимизда адабиёт ва санъат байрами сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Наманган шаҳрида шоир Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди. Ҳайкал муаллифи – ёш ҳайкалтарош Қодир Намозов.

АНОНС!

Рассом Ваҳоб Зиёв таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни!” номли шахсий кўргазмасига таклиф этамиз.Кўргазманинг очилиш маросими 11 ноябрь куни соат 16:00 да Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Polsha – o`zbek “Poloniyasi” nigohida

9 noyabr kuni O`zbekiston Badiiy akademiyasi Ikuo Xirayama Xalqaro madaniyat karvon saroyida O`zbekiston – Polsha davlatlari o`rtasidagi dirlomatik aloqalarning 30 yilligi va Polsha Respublikasi Mustaqilligi kuniga bag`ishlangan “Polsha – o`zbek “Poloniyasi” nigohida” nomli ko`rgazma ochildi.Ko`rgazma ikki qismdan iborat: Yelena Labetskayaning “Mening Polsham” nomli shaxsiy ko`rgazmasi va Toshkentdagi poloniy tashkilot a`zolarining tanlovga kelgan ishlari ko`rgazmasi.Shuningdek, ko`rgazmada […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.