loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ёт ғояларга ўрин йўқ!

Ўзбекистон Бадиий академияси Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлими билан ҳамкорликда  экстремизм ва терроризм, миссионерлик ғояларига қарши маънавий-маърифий,тасвирий-тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Андижон ИСМИ ўқувчилари ўзларинниг ижодий ишлари билан иштирок этди.

Сен азиз ва муқаддассан, аёл!

13 октябрда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси  ҳамда Наманган давлат тарихи ва маданияти музейи ҳамкорлигида 15  октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан қишлоқ аёлларининг ҳаёти ва меҳнати, уларнинг жамият ривожида тутган ўрнини тарғиб қилиш мақсадида   Наманган давлат тарихи ва маданияти музейида ижодий асарлар […]

E’LON

Ўзбекистон Бадиий академиясининг  Ёш мутахассисларни танлаш ДАСТУРИ Ўзбекистон Ўзбекистон Бадиий академияси (кейинги ўринларда – Бадиий академия) томонидан “Ёш мутахассисларни танлаш” намунавий дастури (кейинги ўринларда – Дастур) Олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда – ОТМ) битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади. Дастур мақсади […]

ДИҚҚАТ, БИЕННАЛЕ!

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги 60-сон Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 275-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2022 йилдаги 91-сон Баёнига асосан жорий йил 24-28 […]

Рассом ижоди ҳақида илмий-амалий семинар

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор, миллий рангтасвиримиз ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган Акмал Икромжонов ижодига бағишланган “Қалб наволари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.  Акмал Икромжонов миллий рангтасвиримиз ривожига улкан хисса қўшиб келаётган рассомлардан бири. Рассом ижоди академик санъатнинг юксак мезонларига асосланганлиги уни замонавий рассомлардан ажратиб туради. Шундай бўлсада, А.Икромжоновни серқирра […]

Мураббий ижодий кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида мутахассислик фани ўқитувчиси Турсунов Аббоснинг ижодий кўргазмаси очилди. Муаллифнинг 50 дан ортиқ ижодий ишлари ўрин олган кўргазмага мактаб-интернат ўқувчиларидан ташқари маҳалладаги ёшлар ҳам таклиф қилинди.

Тайинлов

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғига кўра Тошматов Шохрух  Абдуфозил ўғли уч ой синов муддати билан Ташкилий-таҳлилий бўлими бош мутахассиси лавозимига тайинланди.Ш.Тошматов 1996 йилда Наманган вилояти, Чуст туманида туғилган.2022  йилда  Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада институтини тамомлаган.2018 йилдан шу кунгача  Тошкент вилояти 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

Халқаро фестивалда ўқувчиларимиз иштироки

Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида «Etnosport challenge 2022» халқ миллий ўйинлари ва миллий цирк санъати бўйича халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль доирасида тадбирларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчи, ўқувчилари ҳам фаол иштирок этиб, ижодий ишларида этноспорт ва халқ миллий ўйинларини гавдалантиришмоқда.

Олам ичра бир олам

Инсон ва борлиқ ижод аҳли учун чексиз илҳом манбаидир. Ҳар бир санъат соҳасининг ўз тили, тафаккур юритиш шакли бор. Олам синоатини, инсон моҳиятини ранглар воситасида  тушуниш ва ифодалаш рассомларга берилган ажиб имкониятдир. Ўзбек рангтасвири  жаҳон санъати билан ҳамнафас илдамлаб бораяпти. Бунга сабаб, ўз ишига меҳру муҳаббатини жон дилдан сарф этиб, дунёга ўз сўзини чизиб изҳор […]

Кўкрак нишони берилди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хирояма Халқаро маданият карвонсаройи директори Усмонов Фаррух Уматалиевич  туризм соҳасида хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Туризм марказидаги Конгресс-холлда  Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган, давлат ташкилотлари, дипломатик корпуслар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.