loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Энг улуғ байрамга бағишланган кўргазма

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида, 26 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”  номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада академик рассомлар Жавлон Умарбеков, Файзуллахон Ахмадалиев, Сарсенбай Байбасинов, Владимир Бурмакин, Янис Салпинкиди, Ўзбекистон санъатида ўз ўрнига эга  таниқли мўйқалам усталари –  Мухаммадиёр Тошмуродов,  Валерий Енин, Виктория Трошина, […]

Бадиий академия раиси Самарқанд шаҳрига борди

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Самарқанд шаҳрига ташрифи доирасида бу ерда ўтаётган Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми жараёни билан танишди. Симпозиум иштирокчилари ва ижодий ишлари  билан танишиб, симпозиум ўтказилаётганлигидан мамнунлиги, ушбу симпозиум ҳайкалтарошларни бирлаштиргани, улар яратаётган асарлар асрлар давомида Самарқанд вилоятини безашини айтиб, барчага улкан зафарлар тилади

Эрон фотосуратлар ва хаттотлик кўргазмаси

22 август куни  Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Эрон фотосуратлар ва хаттотлик кўргазмаси очилди. Экспозицияда Эроннинг 43 та шаҳри тарихий ҳамда замонавий манзаралари акс этган фотосурталар ҳамда  12 та хаттотлик санъати намуналари ўрин олган. Жумладан, Машҳад, Теҳрон, Нишопур, Шероз, Табриз, Язд ва бошқа […]

Янги Самарқанд: воқеликка айланган орзу

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Самарқанд шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи   Ассалому алайкум, ҳурматли Самарқанд аҳли! Муҳтарам меҳмонлар! Бугун сиз, азизлар билан, барчамиз учун қадрли бўлган Самарқанднинг янги қиёфасини белгилаб берадиган муҳташам мажмуа – “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида учрашиб турганимдан хурсандман. Халқимизнинг ақл-заковати […]

АНОНС!

2022 йил 23 август куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясиниг Тошкент фотосуратлар уйида  «Эрон фотосуратлар ва  хаттотлик кўргазмаси»нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Сафранболу манзаралари

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо таниқли рассомлар – Муҳаммад Фозилий ва Алижон Раҳимов шу кунларда Туркиянинг Сафранболу шаҳрида ижодий сафарда бўлиб туришибди. Сафранболуда  16 августда старт олган  Туркий давлатлар рассомларининг  «ТУРКСОЙ»  22-чи рассомлар лабораторияси” номли маданий тадбири 28 августга қадар давом этади. 11 давлатдан қатнашаётган жами 21 нафар рассом ўз асарларида 10 кун […]

АНОНС!!!

Шу йил 26 август куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни мужассам этган  Республика бадиий кўргазмасининг очилиш маросими  бўлиб ўтади. Унда юртимиз рассомларининг давлатимиз  мустақиллигига бағишлаб сўнгги йилларда яратган асарлари намойиш этилади. Маълумот учун тел.: 71.256-51-46

Тайинлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли  буйруғи билан Эшмуминов Жасурбек Ташпулатович Ташкилий-таҳлилий бўлим бошлиғи  лавозимига тайинланди. Ж.Эшмуминов  1983 йилда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Абдулла Қодирий номидаги Tошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Навоий маданият ва санъат коллежида ўқитувчиликдан бошлаб, 2014-2020 йиллар давомида  Навоий вилоят маданият ва спорт ишлари […]

Ҳоким симпозиумга ташриф буюрди

Кеча, 20 август куни Самарканд вилояти ҳокими Эркин Турдимов, Самарканд шаҳри ҳокими Фазлиддин Умаров ва бир қатор ҳокимликлар ходимлари Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми жараёни, иштирокчилари билан танишдилар. Эркин Оқбўтаевич яратилаётган ҳайкаллар Самарканд шаҳрини бойитиши, кўркига кўрк қўшишини таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Танлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Ранглар жилосида – она диёр”  расмлар танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди раҳбари Ж.Ризаев иштирок этди ва сўзга чиқди. Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган, тасвирий санъат йўналишида (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) ижод қилаётган ёш ижодкорлар иштирок этишди. […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.