loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

АНОНС!

Galina Naumovaning «Rassom laboratoriyasi» nomli shaxsiy ko‘rgazmasi 2022 yilning 18 fevral kuni soat 17:00 da O‘zbekiston Badiiy аkademiyasi Xalqaro madaniyat karvon saroyining katta ko’rgazmalar zalida rassom Galina Naumovaning «Rassom laboratoriyasi» nomli shaxsiy ko‘rgazmasining ochilish marosimi bo‘lib o‘tadi.

E’tirof!

2021-2022 о‘quv yilida O’zbekiston Badiiy academiyasi tasarrufidagi Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutining quyidagi iqtidorli talaba-yoshlari stipendiant degan sharafli nomga sazovor bo’lishdi.  О‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat stipendiyasi bilan – San’atshunoslik va muzeyshunoslik fakulteti “Tasviriy va amaliy san’at” ta’lim yо‘nalishi 4-bosqich talabasi Umurzakova Maxliyoxon Mо‘sajon qizi.  Navoiy davlat stipendiyasi bilan –Tasviriy san’at fakulteti Rangtasvir: […]

«Ёш рассомлар» болалар расмлари танлови

«Ёш рассомлар» болалар расмлари танлови  “Уч авлод учрашуви” шиори остида Олмазор тумани ҳокимияти томонидан ташкил этилмоқда. Мазкур танлов ёш ижодкорларнинг Олмазор туманида олиб борилаётган ватанпарварлик лойиҳаларига қўшган ўзига хос ҳиссаси бўлади. Танловда 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар, талабалар иштирок этишлари мумкин. ?Танловда иштирок этишни истаган ёш ижодкорлар ижодий ишлари жорий йилнинг 25 февралига […]

Маданий-маърифий кеча

Бугун, 14 февраль куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида шоҳ ва шоир Заҳиридддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб «Буюк сиймоларга эҳтиром» шиори остида маънавий-маърифий кеча ўтказилди. Тадбирда Термиз педагогика институтининг Тил ва адабиёт кафедраси мудири ва ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Меҳмонлар сўзга чиқиб, буюк мутафаккирнинг серқирра ижоди, ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини […]

Буюк сиймога эҳтиром

Бугун,14 февраль куни Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида буюк давлат арбоби ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб “Буюк сиймога эҳтиром” номли тадбир ўтказилди. Тадбирда 7 ва 10-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган Заҳириддин Бобур қаламига мансуб ғазал, рубойи ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Р.Фармонова томонидан Сирдарёлик ўқитувчи ва шоира […]

Ёш истеъдодларнинг ҳисобот кўргазмаси

Тошкент фотосуратлар уйида  ушбу санъат маскани қошидаги  Ижодий фотосанъат  мактаб-студияси битирувчиларининг 30-ҳисобот кўргазмаси очилди. Унда мактаб-студиянинг 5 нафар иштирокчиси ўзлари олган 95 та фотосуратларни намойиш этмоқда. Тақдим этилаётган фотоасарларда мафтункор манзаралар, ижодкорларнинг теварак-атроф ва табиатга бўлган муносабатлари, уларнинг қизиқишлари ўз ифодасини топган. Кўргазма мактаб-студиянинг 30-битирувчилари олган таҳсилнинг амалий якунидир. Мактаб-студия битирувчиларига Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг […]

Академик Асқарали Акбаров вафот этди

Ўзбек тасвирий санъати оғир жудоликка учради. Бугун “Ўзбекистон халқ устаси” (2000), “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси” (2003), санъатшунос Акбаров Асқарали Адамшоевич 71 ёшида вафот этди. А.Акбаров анъанавий наққошликлик санъатимиз ривожига улкан ҳисса қўшди, бинолар безагида наққошлик билан ганч ҳамда ёғоч ўймакорлигини уйғун қўллади, унутилиб кетган кундал услубини қайта тиклади. Буюмларни нафис безашда ислимий ва гириҳ […]

Умуминсоний қадриятлар: икки даҳо, икки бебаҳо адиблар мисолида

Шу кунларда юртимизда мутафаккир боболаримиз – Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланмоқда. Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ушбу саналар муносабати билан Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда «Ўзбек ва ҳорижий тиллар» кафедраси томонидан «Умуминсоний қадриятлар: икки […]

Академик Эдвард Ртвеладзе вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Тарих, археология ва санъатшунослик соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар  академиясининг академиги Эдвард Васильевич Ртвеладзе 79 ёшида вафот этди. Э.Ртвеладзе 1942 йил 14 майда Грузия Республикасининг Боржоми шаҳрида туғилди. 1967 йили Тошкент давлат университетини тугатиб, Санъатшунослик институтида лаборант лавозимида меҳнат фаолиятини бошлади. 1975 йилда номзодлик, 1989 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 […]

Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизими янада такомиллаштирилади

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 10 февраль куни қабул қилинган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори миллий-маънавий меросимизни тиклаш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш, халқимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланган минглаб ноёб асарларни тўплаш, ўрганиш, тадқиқ этиш, тадқиқотларни кенг жамоатчиликка етказишда янги имкониятлар эшигини очади. Қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.