loader image

Лойиҳа

«Эски шаҳар» гуруҳи табиат қўйнида

«Эски шаҳар» гуруҳи ижодкорлари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо таниқли рассомлар – Дилором Мамедова, Абдуҳаким Каримов ва Дилмурод Йўлдошев «Ўзбекистон манзаралари» акцияси доирасида шу ҳафта Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Байтқўрғон қишлоғи ҳамда Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудудида бўлиб, ушбу масканларнинг манзараларини ишладилар. — Тошкент вилояти юртимизнинг сайёҳлик марказларидан бирига айланиш учун катта салоҳиятга эга. Ўйлайманки, биз […]

БУХОРО МАНЗАРАЛАРИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими аъзолари – Беҳзод Каримов, Азиза Авезова ҳамда Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси Юнус Фармонов “Ўзбекистон манзаралари” номли акция доирасида юртимизнинг энг гўзал гўшаларидан бири, қадимий ва навқирон Бухоро манзараларини яратишди. — Акция давомида қадимий шаҳарнинг турли кўринишларини, тарих ва замонавийлик уйғунлашиб кетган манзаралари, кўҳна обидалар тароватини […]

Йилнинг фаол ижодкорлари тақдирланди

25 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида ижодий натижаларни сарҳисоб этиш ва тасвирий санъатнинг турли йўналишлари бўйича самарали меҳнат қилган фаол ижодкорларни тақдирлашга бағишланган «TОР-ART — 2019» тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда бадиий таълимни юксалтириш, миллий тасвирий санъатнинг ўзига хос анъана ва мактабларини қайта тиклаш, кенг тарғиб […]

5 муҳим ташаббус ижросига қаратилган лойиҳалар

25 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Анжуманлар залида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш доирасида 2019 йилда амалга оширилган лойиҳалар сарҳисобига бағишланган пресс-брифинг бўлиб ўтди. Брифингда республика миқёсида лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган таниқли рассомлар, Ўзбекистон Бадиий академияси, қатор вазирлик ва […]

Бадиий академиянинг олтин медали соҳиби маҳорат дарси ўтди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари Бухоро вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон бадиий академиясининг олтин медали соҳиби, рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг устахонасида бўлишди. Устоз рассом ўқувчи ёшларга маҳорат дарсини ўзининг «Елпиғичли аёл » номли асари мисолида жонли ўтиб берди, рангларни ишлатиш, уйғунлигини таъминлаш, мавзуни очиб бериш, композиция яратиш борасида сабоқ берди. […]

Рангтасвирчи рассомнинг маҳорат дарси

16 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, дастгоҳли рангтасвир рассоми Ғанишер Норматов томонидан “Рассом устахонасида меҳмон” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарсида Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси, Гулистон шаҳар 7-умумий ўрта таълим мактаби 7-8-синф ўқувчилари ҳамда Гулистон давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш […]

«Шуҳрат» медали соҳибидан мастер-класс

12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати кўргазмалари залида мактаб-интернат директори, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, миниатюрачи рассом Баҳодир Бобоназаров томонидан “Рассом устахонасида меҳмон” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарсига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сирдарё вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги 1- ва 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари […]

Ёшларга қаратилган ташаббус – амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар учун илгари сурилган 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши доирасида “Рассом устахонасида” лойиҳаси изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, 7 декабрь куни «Рассом устахонасида» лойиҳаси доирасида Aндижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларига Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Муроджон Жумашев ўқув устахонасида тасвирий санъатнинг сув бўёқда ишлаш технологияси бўйича маҳорат дарси ўтказди. Ўқувчилар рассом мўйқаламида манзаралар […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.