loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Устоз ва шогирд анъанаси

Юртимизда ҳар фаслнинг ўз зийнати бор. Куз фасли табиатни олтин рангга буркаб, ўзига хос завқ бағишлайди. Бу кезларда товланиб турган табиат гўзаллиги рассомларга ҳам илҳом манбаи бўлади. Табиат бағрида ранглар кўп. Яқинда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими аъзолари Солий Қодиров, Роберт Ким, уюшмага аъзоликка номзод Бакирбой Ўрмонов ,Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси Азиза […]

Рассом хотирасига бағишланган плэнер тугади

Жорий йил 18-22 июнь кунлари Ангрен шаҳрида  Ўзбекистон  Бадиий  ижодкорлар  уюшмаси ва Ангрен  шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ рассоми  Виктор Иванович Уфимцев хотирасига  бағишланган “Ангрен таровати” номли  Республика рассомлар  плэнери бўлиб ўтди. Мазкур плэнерда қирқга  яқин ижодкорлар, академик Сарсенбой Байбосинов, Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойберганов, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган атоқли устоз рассомлар билан бирга […]

«Очиқ осмон остидаги музей» – рангларда

Рассомлар орасида “саёҳатчи” рассомлар ҳам борки, улар шаҳар ва қишлоқлар, тоғу-тошлар ва адирлар бағрига чиқиб, пленэрда ижод этишни хуш кўришади. Пленер Хоразм вилоятида ўтди. Қорақалпоғистонлик ёш рассомлар Ажинияз Кудайбергенов, Тимур Сулайманов ва Полатжон Абдиреймовлар ижодида эса саёҳатлар чоғида яратилган гўзал рангтасвир асарлар бугун санъат ихлосмандларининг таҳсинига сазовар бўлиб бормоқда. Бу сафар рассомлар «Очиқ осмон остидаги […]

Нурота ранглари

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими аъзолари томонидан ҳам 29 октябрь -1 ноябрь кунлари “Ўзбекистон манзаралари” лойиҳаси учун пленэрлар ташкил қилинди. Ижодкорлар катта завқ билан олтин рангга бурканган очиқ табиат қўйнида вилоятнинг Нурота тумани манзарасидан этюдлар ишлашди.

Олтин кузда юрт манзаралари

5 муҳим ташаббус доирасида “Ўзбекистон манзаралари” лойиҳаси давом этмоқда. Зеро, олтин куз – рассомларга ўзгача илҳом манбаи. Шу йил 28-31 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими томонидан Ангрен шаҳри тоғли жойларида “Ангренда куз таровати” деб номланган пленэр ташкил қилинди. Устоз ва шогирд анъанаси асосида ташкил қилинган ушбу пленэрда БИУ аъзолари – Ўзбекистонда […]