loader image

Рассомлар

Ноёб истеъдод соҳиби

9 Май – Хотира ва Қадрлаш куни Раҳим Ахмедович АХМЕДОВ (1921-2008 йй.) — Ўзбекистон рассомлик мактаби асосчилари ва устунларидан бири, ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси. Ўзбекистон халқ рассоми (1961 й.), Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967), Ўзбекистон Бадиий академияси фахрий аъзоси (1997 й.). Ўзбекистон давлат санъат музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва бошқа […]

Ижод ҳамма нарсада бор

Халқимиз синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Бугун бутун дунёда коронавирус туфайли азият чеккан инсонлар қанча. Мана қарийб бир ойдан ортиқ вақт ўтди. Уйда қолдик… Бу ҳаёт тўхтаб қолди дегани эмас, албатта. Кимдир китоб ўқияпти, баъзилар уй-рўзғор юмушлари билан банд. Хўш, бугунги кунда рассомларимиз нималар билан машғул? Бугун гарчи барча сингари рассомлар ҳам карантинда бўлса-да, ижод тўхтагани […]

Рассомлар коронавирусга қарши

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш, карантин тартиб-қоидаларини тарғиб қилиш ишларида рассомлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугунги кун мавзуси уйда қолиб, ижод қилаётган мусаввирларимиз диққат марказида турибди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими аъзоси Бекзод Каримовнинг санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этган картинаси айнан коронавирусдан эҳтиёт бўлиш, бунинг учун мутахассислар тавсияларига амал қилишга ундайди. #vahimasizkarantin #uydaqolingvaijodqiling

Бир портрет тарихи

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллигига Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур портрети муаллифидан хабарингиз борми? Келинг сизга бу ҳақда маълумотлар бериб ўтсам. Малик Набиев 1916 йилда Тошкентда туғилган. Тасвирий санъатга бўлган кучли иштиёқ рассомни 1933 йилда П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртига етаклайдит. 1937 йилда билим юртини имтиёзли тамомлаб, ёш бўлишига қарамай ушбу даргоҳда педагог […]

Рангтасвирдаги янгиланишлар

Бой анъаналарга эга бўлган Ўзбекистон рангтасвир санъати   XX асрга келиб бутунлай янги мазмун, услуб касб этди ва жадал ривожлана бошлади. Ҳозиргача янгиланиш жараёнини кечираётган бу соҳанинг айрим янги тенденциялари борки, уларни алоҳида  таъкидлаб ўтиш жоиз. Мустақиллик даврининг дастлабки ўн йиллигида, айниқса, буюк алломаларимизнинг образлари эталон сифатида қабул қилинган асарлар яратила бошланди. Муҳаммад Нуриддиновнинг “Саид Барака […]

Қозоғистонда ўзбек мусаввираси маҳорат дарси ўтди

Қозоғистоннинг “Тан-Шолпан” мустақил халқаро аёл рассомлар фонди таклифига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси, “Эски шаҳар” ижодий гуруҳи асосчиларидан бири, таниқли рассом Дилором Мамедова жорий йил 20-25 февраль кунлари Қозоғистон Республикасида ижодий сафарда бўлиб қайтди. Мазкур фонд Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Австрия, Германия, Канада ва АҚШнинг таниқли рассомларини ўз сафида бирлаштирган […]

Академик рассом ва талабалар учрашди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, институт “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Aлишер Мирзаевнинг “Композицияда пластиканинг ўрни ва вазифаси” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Академик рассом талабаларга мавзуни жаҳон ва ўзбек рассомлари ижодидан мисоллар келтирган ҳолда тушунтирди, кўп йиллик  ижодий тажрибасига асосланиб […]

Ҳаракатдаги тасвир манзаралари

Тасвирий санъат шундай кенг дунёки, унинг ҳар бир йўли ўзгача ва бу йўлларнинг ўз собит йўловчилари бор. Миниатюра, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, сценография – буларнинг барчаси алоҳида сирлари ва жозибасига эга бўлган ижодий дунёдир. Рассомлик санъатининг бир тармоғи бўлган сценография ўзининг туб моҳиятига асосланган ҳолда бевосита санъатнинг театр, кино соҳалари сарҳадлари билан ҳам […]

Сўзссиз, сассиз қўшиқлар

Рассомларга ҳавасим келади…Композиторларга ҳам…Нега дейсизми? Негаки, уларнинг ижодига таржимоннинг кераги йўқ. Уларнинг асарлари ҳамма миллат учун тушунарли. Гап фақат асарнинг савиясида, муаллифнинг маҳоратида.Кўпдан бери Акмал Нур ижоди ҳақида бирон нарса ёзишни ўйлаб юрардим. Бир неча марта ёзишга ўтирдим. Аммо ҳар гал юрагим бетламайди, чўчийман. Нимани ёзаман, нима деб ёзаман? Менимча, яхши санъат асарлари ҳақида ёзиш […]

Ўзбекистон халқ рассоми кўкрак нишони соҳиби

13 декабрь куни Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойберганов «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги 236-сонли сонли қарори билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб келаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.