loader image

Ёш ижодкорлар

Омад сенга, Наргиза!

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети, Амалий санъат асарларини таъмирлаш таълим йўналиши II босқич талабаси Наргиза Йўлдошева Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган «Европа маданияти- санъати» номли халқаро онлайн танловда «Зар кўйлак» (юқоридаги сурат) номли аёллар кўйлаги билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва медаль билан […]

Ёшлар ижоди

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби 8-амалий санъат «А» синфи ўқувчилари Зебунисобегим Ғофурова ҳамда Мухлисахон Йўлдошеванинг «Баҳорнинг илк томчилари» номли ижодий ишлар кўргазмаси очилди. Истеъдодли қизлар ўқитувчи И.Акбаровдан сабоқ олишади. Кўргазмада икки ёш ижодкорнинг 50 дан зиёд ижодий ишлари намойиш этилаяпти.

Нилуфар – фахрли 1-ўрин соҳибаси

Бугун, 16 февраль куни   Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Йил талабаси-2020”  Республика танлови  ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Ҳаттотлик ва миниатюра таълим йўналиши 3-босқич талабаси  Ахмадалиева Нилуфар Қобулжон қизи ҳам бор. […]

Келажагимизнинг истеъдодли эгалари

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чекка қишлоқларидан бирида қисматига шоиралик тақдири битилган  ширин қизалоқ дунёга келди. Исмини Мадина деб қўйдилар. Ота ва онасининг тарбияси яқинларининг эътибори ва воҳа табиатининг гўзаллиги ижодкор қалбида шоирона ҳарактер илдизларини ота бошлади. Ёлғизлик қаъридан паноҳ топишни истар ошноси китоблар, завқли жараёнлари ижод билан ўтган кунлари эди. Мадинани 2018 йил ”Ўзбекистон баҳори” ижодкор ёшлар […]

Ёш рассом холидан хабар олинди

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасадди вакиллари ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган ёш истеъдодли рассом Умиджон Ахмедовнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ижоди ва яшаш шароити билан яқиндан танишдилар. Умиджон Ахмедов имконияти чекланган бўлишига қарамай, севимли машғулоти – ижод билан шуғулланади. Ёш мусаввир асосан акварель, гуашь ва […]

Кун мавзусидаги ижод

#uydaqolingvaijodqiling#vahimasizkarantin Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби 10М-синф ўқувчиси Азиза Ғофурова инглиз тили ҳафталигида бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири – коронавирус инфекциясига қарши курашишнинг гигиена қоидаларини ўз ижодий ишида акс эттирди.

Ёш рассомнинг онлайн кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида ёш рассом Фазлиддин Анваровнинг 18 май – Халқаро музейлар кунига бағишланган “Парвоз” номли илк шахсий онлайн кўргазмаси очилди. Экспозицияда намойишга қўйилган 50 дан ортиқ асарлар тасвирий санъатдаги анъаналарни давом эттирган ҳолда ўзида турли ранглар тусидаги чизиқлар уйғунлашувини ифодалайди. Жумладан, “Безакли натюрморт”, “Миллий натюрморт”, “Санкт-Петербург”, “Океан”, […]

Баҳор таровати

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчиси Соҳибжон Рахматуллаевнинг карантин даврида уй шароитида тайёрлаган «Баҳор таровати” номли онлайн кўргазмасини эътиборингизга ҳавола этамиз. https://art-academy.uz/wp-content/uploads/2020/05/video_2020-05-14_14-58-29.mp4

Алишернинг ижоди

Бадиий академияга қарашли Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  10в – синфда ўқиётган  Алишер Шодиев «Уйда қолинг ва ижод қилинг» шиори остида дарсдан бўш вақтларида ўзининг севимли  машғулоти  – расм чизиш унинг кунлик машғулотига  айланган. Унинг янги ижодидан лавҳалар:

Устозлар изидан!

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Хасан Эгамбердиевнинг шогирди Ўлмас Сеитмурадов  карантин даврида нафақат ўз устозига, балки тасвирий санъат ихлосмандларига ҳам мўйқаламига мансуб ажойиб туҳфа ҳадя этди.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.