loader image

Tadbir

Оила чароғбони, жамият кўрки

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан 8 март – Халқаро хотин- қизлар куни байрами муносабати билан оилаларимиз чароғбони, жамиятимиз кўрки бўлмиш аёлларимизга байрамона кайфият улашиш, уларни байрам билан қутлаш мақсадида институтда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун “Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири […]

Ҳамкорлик давом этмоқда

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактабини оталиққа олган. Ушбу мактабда қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 3 март куни  институтнинг Дизайн кафедраси ўқитувчилари  Нилуфар Маннопова ва Муҳайё Султонова мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари учун «Дизайнда ранг гармонияси» мавзусида амалий машғулот ва маҳорат дарси ўтишди. Дарсда ўқувчиларга ранг танлашда нималарга аҳамият […]

Қалбларда ватан меҳри

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими галереясида ижодий кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Андижон тасвирий ва амалий санъати ижодкорларининг мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”даги илк ижодий кўргазмаси нафосат  мухлислари қалбига баҳорий руҳият ва чексиз ватан меҳрини бахш этади.  Қалби гўзаллик, нафосат туйғусига тўла […]

Нафис санъат тарғиботи

Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Олмазор тумани “Қичқириқ” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ва уларнинг фарзандлари учун “Нафис санъат тарғиботи” мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир доирасида маҳаллада яшовчи ёшларни тасвиий санъат ва рассомчиликка жалб этиш мақсадида vаҳалла фуқароси Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, устоз рассом Абдували Мўминов […]

Биринчи Президент таваллуд кунига бағишланди

Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда 30 январь – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан “Қалби қуёшдай балққан меҳрибон бобожоним” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчи ёшлар ва марказнинг доимий фойдаланувчилари иштирок этишди. Тадбирни  Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими С.Эрманова очиб берди. Тадбир […]

Ҳамиша қалбимизда

30 январь – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ҳар йили бу санани нишонлаш, марҳумни хотирлаш эзгу анъанага айланган. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд топган кунига бағишланган «Сиз ҳамиша қалбимиздасиз» шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ислом Каримовнинг асарлари, фаолиятига […]

Лауреатлар аниқланди

Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 15 декабрь санасида  Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида   анъанавий  “Рассом ва табиат” XXXV  бадиий кўргазмаси очилди. Бадиий кўргазмада  катта авлод вакиллари – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов, Анвар Мамажонов, Марина Бородина, Назира Қўзиева, Людвига Нестерович  қаторида  очиқ табиат қўйнида асар яратиш анъанасини давом эттираётган ёш […]

Юрт манфаатига хизмат қилади

Бугун, 21 январь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси  мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида дастлаб Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур сўз олди.  —  Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимиз сиёсий ҳаётида уч йилдан буён анъанага айланган энг муҳим воқеа ҳисобланади.  Парламентга ва шу орқали  […]

Ўқувчилар билан ижодий учрашув

16 январь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими бошлиғи К.Қамбаров ҳамда уюшма аъзолари, санъатшунос Б.Жабборов иштирокида Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида санъат сирларини ўрганаётган ўқувчи ёшлар билан ижодий учрашув ташкил қилинди. Шунингдек учрашув чоғида бу йил мактаб-интернатини битираётган юқори синф ўқувчиларини Олий таълим муассасаларига имтиҳон синовларини топширишдаги қизиқтираётган саволларга жавоблар берилди. Албатта савол-жавбларда бугунги […]

Оҳангаронда меморандум имзоланди

Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-умумтаълим мактабида  «Бешта муҳим ташаббус куни»  маданий-маърифий тадбири ташкил этилди. Маълумки, институт  томонидан  ушбу 9-умумтаълим мактаби оталиққа олинди. Тадбирда институтнинг Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси ўқитувчилари – Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ҳамда Бобур […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.