loader image

Tadbir

DIQQAT, xalqaro ko’rgazma!!!

Chexiyada bo‘lib o‘tadigan anʼanaviy “Lidice 2023” 51-Xalqaro bolalar tasviriy san’at ko’rgazmasiga taklif qilamiz.Ko‘rgazma dunyo bolalari ishlarini jamlaydi.“Lidice 2023” da ishtirok uchun ro‘yxatdan o‘tish 2023-yilning 10-fevraligacha davom etadi.Tanlovda ishtirok etish uchun berilgan ariza shaklini to‘ldiring va ishtirokchilar nomlari ro‘yxati bilan www.mdvv-lidice.cz/en/invitation/ ga yuboring. Quyida qatnashish uchun tegishli hujjatlar PDF shaklda ilova qilinmoqda   1,O’zbek_tilida_Liditse_2023_ko’rgazmasi_haqida_ma’lumot 2,Рег. форма […]

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг умумий Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Уюшма аъзолари, шўъбалар, ҳудудий бўлимлар раҳбарлари қатнашган кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг 2022 йилдаги фаолият ҳисоботи, йил якуни бўйича Уюшма вилоят ва шўъба бўлимлари ҳисоботи тингланди, Уюшма аъзолигига тақдим этилган янги номзодларни қабул қилиш ва фаолиятга оид бошқа масалалар кўриб чиқилди.Тадбирда ЎзБИУ раиси Иброҳим Валихўжаев миллий тасвирий санъатимизни ривожлантириш юзасидан йил давомида […]

Маҳорат дарслари ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 28 январь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 8-сонли баёни тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактаби билан ҳамкорликда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича тўгарак ишларини ташкил этиш бўйича қўшма режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Режага […]

Халқаро фестивалда ўқувчиларимиз иштироки

Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида «Etnosport challenge 2022» халқ миллий ўйинлари ва миллий цирк санъати бўйича халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль доирасида тадбирларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчи, ўқувчилари ҳам фаол иштирок этиб, ижодий ишларида этноспорт ва халқ миллий ўйинларини гавдалантиришмоқда.

Муҳим санага бағишланади

Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада  15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни»га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида» ги   Баёни асосида октябрь ойи давомида  мазкур сана муносабати билан қишлоқ ҳудудларидаги  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган  манзилли чора-тадбирлар доирасида  маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда  хотин-қизларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва […]

Тегишли вазифалар бажарилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 8-сонли баёнининг 34.2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Жумладан, Бадиий академиянинг Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  вилоятдаги «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича тўгарак раҳбарлари […]

АНОНС!

Владимир Шокодьконинг «Менинг мўмиём. Изловчи эсдаликлар» деб номланган китобининг тақдимот маросимига таклиф этамиз. Тақдимот маросими шу йил 16 сентябрь куни соат 18:00 да  Ўзбекистон Бадиий  ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар зали (Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар зали)да бўлиб ўтади.Муаллифга Россия ёзувчилар уюшмаси котиби Валерий Киселёв ва Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов вакиллик қилади.   Мурожаат учун […]

Танлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Ранглар жилосида – она диёр”  расмлар танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди раҳбари Ж.Ризаев иштирок этди ва сўзга чиқди. Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган, тасвирий санъат йўналишида (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) ижод қилаётган ёш ижодкорлар иштирок этишди. […]

Дўстлик байрами

2 август куни Жиззах шаҳридаги Ўрда сайилгоҳида 30 июль- «Халқлар дўстлиги куни»га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир “Дўстлик фестивали”ни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 21 июлдаги 02-РА 1-8729-сон топшириғи ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 68-Баёни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Байрам тадбирида Жиззах вилояти рассомлари томонидан яратилган турли рангтасвир ишлари ҳамда […]

Маънавият соати

Бугун, 10 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Бош прокуратура марказий маҳкамаси ходимлари ҳамда Бош прокуратура Академияси профессор-ўқитувчиларига маънавият соати ташкил қилинди. “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолияти ва уни жамиятдаги роли” мавзусида бўлиб ўтган ушбу  маънавият соатида Бадиий академия раиси  Акмал Нур маъруза қилди ва иштирокчиларни Бадиий академия фаолияти билан мухтасар таништирди, тасвирий ва амалий […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.