loader image

Tadbir

Меҳр улашиб

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба yюшмаси Республика кенгаши вакиллари Кенгаш раиси Ш.Деҳқонов  9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом-ижодкорлар ҳолидан хабар олди.            Хусусан, ижодкорлар – Ортик Файзуллаев, Салим Бадалбоев, Владимир Бурмакиннинг хонадонида бўлиб, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба […]

Ғолиблар тақдирланди

Жорий йил 7 май куни пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг “Шон-шараф” давлат музейи анжуманлар залида  Мудофаа вазирлиги ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида ўтказилган «Уруш хотираларда!» номли ижодий ишлар кўрик-танлови ғолибларини номинациялар бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қуйида танлов ғолиблари билан танишинг👇   РАНГТАСВИР НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА:   -Биринчи ўрин — Турсунов Жамшид Тўлқинович, эркин ижодкор. -Иккинчи ўрин […]

Ватан фидокорлари унутилмайди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Ватан учун жонини фидо қилганлар ҳеч қачон унутилмайди» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари 9251-ҳарбий қисм зобитлари, фахрий ҳарбий хизматчилари ва ўқувчилар иштирокида бадиий кеча ўтказилди.

Хотира муқаддас!

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб «Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас» шиори остида мактаб-интернатнинг бошланғич синфлари томонидан тайёрланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилди, харбий чиқиш ва рақслар ижро этилди.

Bo‘yoq sehri

Qashqadaryo ixtisoslashtirilgan san’at maktab-internatida mahoratli pedagog rassom Asror Buronov tomonidan «Suv  bo‘yoq  sehri» nomli mahorat darsi tashkil etildi. Mahorat darsida suv bo‘yoq bilan ishlash sirlari rassom tomonidan yuksak did bilan mohirona ko’rsatib berildi.

Либослар кўриги

25 апрель куни Термиз шаҳридаги санъат саройининг ёзги саҳнасида ёш дизайнерларнинг миллий ва замонавий либослар намойиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати дизайнер гуруҳи устозлари ва ўқувчилари ҳам ўзларининг коллекциялари билан иштирок этишди. Либослар намойиши томошабинларда илиқ таассурот уйғотди. Иштирокчиларга Термиз шаҳар ҳокимияти томоидан эсталик совғалари топширилди. […]

Педагогнинг очиқ дарси

Андижон шаҳар 28-сонли Болалар санъат мактаби тасвирий санъат мактабида  мазкур мактабнинг тасвирий санъат фани педагоги Улуғбек Тилаболдиевнинг очиқ дарси ташкил этилди. Машғулотларни кузатишга  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Р.Исманов, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи Э.Ниязов ва БИУ аъзоси, андижонлик кулоллар сулоласининг  ўн тўртинчи вакили, устазода кулол М.Абдуваҳобовлар ташриф буюрдилар.  […]

Матбуот анжумани

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академиясининг  мамлакатимизда 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш  чора-тадбирларига бағишланган матбуот анжумани  бўлиб  ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ҳамда ушбу Фармон […]

Бугун 9 апрель – Соҳибқирон таваллудига 686 йил тўлди

Бугун шу муносабат билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Соҳибқирон бобомиз таваллудига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тарихчилар, темуршунос олимлар, маънавият тарғиботчилари, маданият, санъат, ҳарбий ўқув юртларининг курсантлари, маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар Амир Темур кишилик тарихида бурилиш ясаган инсон бўлгани, дунёни мўғуллар ҳукмронлигидан халос этиб, ўша […]

Зиё масканида

2 апрель – Халқаро болалар китоби куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати  кутубхоначиси Р. Артикова етакчилигида мактаб-интернатнинг бир гуруҳ  ўқувчилари Аз Замахшарий номидаги вилоят кутубхонасига саёҳат қилишди.Ўқувчилар ўзларида катта қизиқиш уйғотган кутубхонага аъзо бўлиб, ўзлари қизиққани адабиётларниолишди.Шунингдек, кутубхона ходимлари билан келгуси тадбирлар режалаштирилди.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.