loader image

Tadbir

ОАВ вакиллари табрикланди

Кеча Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ОАВ ҳамда интернет нашрларнинг бир гуруҳ вакилларини касб байрами билан самимий табриклади ва уларга эсдалик совғаларини топширди. —  Бадиий академия журналистлар меҳнатини доимо эъзозлайди. Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати ютуқлари, соҳага оид Президентимиз, Ҳукуматимиз  Қарорларининг мазмун-моҳиятини, умуман фаолиятимизга оид янгиликларни халқимизга етказиш, тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти […]

Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

29 июнь куни Тошкент Ботаника боғида «Учинчи Ренессанс бунёдкорлари» шиори остида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми ўз ишини бошлади. 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги каби бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган форум 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни бирлаштирдики, […]

Битирувчиларга диплом

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида битирувчи 11-синф ўқувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Мактаб-интернатда рассомлик йўналишида таълим олган  26 нафар ўқувчига мактаб-интернат директори Т.Омонов ўзининг самимий тилакларини билдириб, битирувчиларга дипломларни топширди.

Рассом хотирасига бағишланди

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон халқ рассоми Николай Карахан хотирасига бағишланган «Маълум ва номаълум Карахан» номли ижодий тадбир бўлиб ўтди. Ижодий кечани Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур очиб берди: — Ўзбекистон Бадиий академияси ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган рассомларимиз ижодий фаолиятига оид туркум кўргазмалар, ижодий суҳбатларни ташкил […]

Бадиий кулолчиликдан сабоқ

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Ашурмат Мамасолиев бадиий кулолчилик ва майда пластика йўналишида сабоқ  бериб, кўплаб шогирдлар тарбиялаб келмоқда. Устоз-мураббий ўзининг навбатдаги маҳорат дарсини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида уюштирди. Унда мазкур банк, галерея ходимлари ҳамда фарзандлари, шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва […]

Китобхон ёшлар билан мулоқот

Китоб ҳар бир киши, айниқса, ёшлар онгининг шаклланишида, уларнинг нутқ ва муомала маданиятини юксалтиришда, луғат бойлигини ўстириш, ҳаётда ўз ўрнини топа олиши, касбларни тўғри танлаши, дунёқарашининг кенгайиши ва такомиллашувида ёрдам берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бадиий академиянинг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод тумани Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан илгари сурилган […]

Қалдирғочлар парвозда

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимояси Марказий кўргазмалар залида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бугун, 16 июнь куни маҳобатли рангтасвир йўналишида институтнинг 13 нафар талабаси битирув малакавий ишларини муносиб ва муваффақиятли ҳимоя қилишди.

Битирув малакавий иши ҳимояси давом этмоқда

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўқувчилар битирув малакавий ишини топширишди. Унда жами 55 нафар ўқувчи иштирок этиб, дастгоҳли рангтасвир, кино ва телевидения ҳамда китоб графикаси йўналишларида ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этишди. Ўқувчилар битирув малакавий ишига Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ғофур Қодиров раислик қилди. РИСМИ ўқувчиларининг қизғин, савол-жавобларга […]

Талабалар ўз ишини ҳимоя қилишди

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Дастгоҳли рангтасвир йўналиши талабаларининг Битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий акаднмияси раиси Акмал Нур ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев битирувчи-ёшларни ушбу ҳаяжонли масъулиятли ҳимоя билан муборкбод этиб уларга келажакда институтда эгаллаган билим […]

Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июндаги “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 43-сонли баёнига асосан Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев хотирасини абадийлаштириш мақсадида рассом сиймоси тасвирланган монументал ҳайкал лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинади. Ижодий ишлар жорий йилнинг 28 июнида Бадиий академия Ташкилий қўмитаси томонидан Марказий […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.