loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали якуни Тошкент вилояти

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Чирчиқ шаҳрининг марказий хиёбонида “Эски шаҳар” ижодий гуруҳи рангтасвир асарлари кўргазмаси очилди.Фестивалда Чирчиқ давлат педагогика институти ,,Тасвирий санъат” кафедраси талабалари, шаҳар санъат мактаблари ҳамда ёшлар маркази тўгараклари ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб, ўз ижодий салоҳиятларини намоён этдилар. Ёшларга ,,Эски шаҳар” рассомлари – Д.Мамедова, А.Каримов, Д. Йўлдошев, бадиий кулол […]

Тасвирий ва амалий санъат фестивали якуни Қўқон шаҳрида

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали якуний тадбирида мактабнинг мусиқий чолғучилик бўлими ўқитувчилари томонидан концерт дастури ташкил этилди. Фестиваль доирасида “Камолиддин Беҳзод издошлари” республика кўрик танловида фаол иштирок этган мактаб 11-синф лакли миниатюра йўналиши ўқувчиси Ашурова Сўғдиёна Турғунбой қизи “Энг яхши мииниатюра асари учун” номинациясида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Худди […]

Фестиваль якуни Хоразм вилоятида

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий санъат музейида старт олди. Бу масканда Хоразм ИСМИ тасвирий санъат ўқитувчилари Нодира Сабирова – батика, Дилнавоз Аманбаева – гратаж услуби бўйича ўтказган маҳорат дарслари ҳам таассуротларга бой бўлди. Музейга жараённи бевосита кузатиш ва танишиш мақсадида Хоразм […]

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали вилоятларда ҳам кўтаринки байрамона руҳда ўтди

Санъат ҳафталиги доирасида Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида мутахассислик фани ўқитувчиси А.Аннаев ва унинг шогирдларининг “Ранглар маҳобати” мавзусида кўргазмаси, мутахассислик фани ўқитувчиси Ф.Равшанова ва шогирдларининг “Устоз изидан”номли кўргазмаси, мутахассислик фани ўқитувчиси Ю.Маматов ва шогирдларининг вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ёшлик шижоати”номли кўргазмаси ташкил қилинди, шунингдек, Ўзбекисон бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимига аъзо рассомлар […]

Фестиваль очилиши

19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ушбу санъат ҳафталиги янги истеъдодларни юзага чиқариш, ижодий алмашинув, устоз-шогирд анъаналари бардавомлигини таъминлаш, жаҳонга ўзбек тасвирий ва амалий санъати ютуқларини кенг танитишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб […]

Анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди

19 апрель куни пойтахтимизда халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди. Санъат ҳафталиги очилишидан аввал Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи боғида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ташкилот ва таълим муассасалари иштирок этди ва буюк мусаввирга ҳурмат бажо келтирилди.

Тошкентда халқаро фестиваль ўтади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги №07-07/1-998-сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 19-23 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади. Мазкур […]

Ўзбек ижодкорлари дунё нигоҳида

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими аъзоси, Андижон давлат университети ўқитувчиси Ахмаджон Мамиталиев Россия Федерациясида ўтказилган “Мистерия творчества” номли II Халқаро саҳна ва бадиий санъат фестивалининг тасвирий санъат номинациясида “Нигоҳ” номли асари билан иштирок этди. Танлов якунида ижодкоримиз ташкилотчиларнинг Гран-при дипломи билан тақдирланди.

Наврўз айёмига бағишлаб ўтказилган байрам тантаналари

Эрон Ислом Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти томонидан ҳамда Япониянинг Токио префектурасидаги Хамура шаҳрида уйғониш фасли – Наврўз айёмига бағишлаб ўтказилган байрам тантаналар доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Атонинг фото асарлари намойиш этилди. Муаллифнинг ўзбек урф-одатлари, анъаналари, санъати ва халқ турмуш тарзи акс этган ижодий ишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Маълумки, […]

“Тошкент қувончлари” биенналеси бошланди

Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Тошкент қувончлари”   VIII  халқаро болалар расмлари биенналесининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Тошкент қувончлари”  VIII – халқаро болалар расмлари биенналесини Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмухамедов кириш сўзи билан очиб берди ва ушбу санъат байрами билан барчани қутлади. Ташкилотчилардан бири – “Тасвирий […]