loader image

Yangiliklar

Расмлар танлови ва “Очиқ эшиклар куни»

Бугун, 8 апрель – Халқаро ер куни муносабати билан Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда «Табиат болалар нигоҳида» шиори остида расмлар танлови ва Термиз шаҳри мактабгача таълим муассасалари учун  «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Холлиева ва бир гуруҳ методистлари, мудиралар […]

Ўқувчилар музейда

Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 686 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон бадиий академияси Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабининг 9Б-синф ўқувчилари учун ушбу мактаб умумтаълим фанлар бўлими ўқитувчиси Саида Тўраева бошчилигида Темурийлар тарихи давлат музейида очиқ кўчма дарс ташкил этилди.Буюк бобокалонимиз Амир Темурни улуғлаш тарихимизга, чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга, қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизни, ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир. Ўқувчилар […]

Айжамалнинг мақоласи энди “Imperial Сollege London”да…

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 11-синф ўқувчиси Сарсенбаева Айжамал  миллий либосларимиз орқали халқ маданиятини хорижга танитишда давом этмоқда.Унинг «Миллий либослар – халқ маданиятининг асрлар давомида тўпланган бебаҳо, дахлсиз меросидир» номли мақоласи Лондон Империал коллежининг “Imperial Сollege London” журналида чоп этилди ва журнал таҳририяти томонидан махсус  сертификатга муносиб топилди.Лондон Империал коллежи 1907 йилда […]

Шўъба йиғилиши

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, «Исломобод» жоме масжидида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг «Амалий санъат» шўъбаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда усталар иши билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, раис ўринбосари Ф.Тошмухамедов, уюшма раиси И.Валихўжаев ва шўъба аъзолари, халқ усталари иштирок этишди. Йиғилишда  пойтахтимизнинг кўркам объектларидан бирига айланаётган мазкур жоме масжиди деворларига ишланган бадиий […]

Ўзбек заргарлиги ҳақида мақола

Ҳамюртимиз заргар уста, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Бобур Дадамухамедов Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган «Традиции и современное состояние культуры и искусств» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда «Ювелирные украшения Узбекистана XIX-XX веков»  илмий мақоласи билан иштирок этди.  

Фахрий аъзоларга эътибор..

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ходимлари таниқли график рассом Леонид Маркин хонадонига ташриф буюрдилар. Уюшма аьзоси, график рассом Л.Маркин 87 ёшни қарши олди.  У ҳамон тетик ва ғайратга тўла  ижодкор. Рассом билан қизғин суҳбат бўлди.  У ўзининг ҳаетий ва ижодий йўли ҳақида сўзлаб берди. Яратган асарлари ва ижодий режалари  билан таништирди.  Л.Маркин ижодига мансуб плакатлар тўплами […]

Xurliman – etakchilar orasida

Qoraqalpog‘iston Respublikasi ixtisoslashtirilgan san’at maktab-internatining 10-sinf o‘quvchisi Begmanova Xurliman Qoraqalpog‘iston Respublikasi Turizm va sport bosh boshqarmasi tomonidan 2022 yil 22 mart kuni sportning Shotakan karate-do turi bo‘yicha o‘tkazilgan Qoraqalpog‘iston chempionatida 14-15 yosh, -50 kg vazn toifasida 3-o‘rinni, 30 mart kuni O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligi Qoraqalpog‘iston Respublikasi boshqarmasi tomonidan yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli o‘tkazish maqsadida tashkil […]

Ғолиблар тақдирланди

Пойтахтимизнинг Олмазор туман ҳокимияти ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида  «Ёшлар нуронийлар эътиборида» шиори

Фотиманинг ютуғи

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати  ўқувчиси Фотима Холбобоева Чехияда бўлиб ўтган  “Лидице – 2021” болалар тасвирий санъатининг 49-халқаро кўргазмасида қатнашгани учун тақдирланди. Чехия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда фавқулодда ва мухтор элчи Вацлав Йилек  Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Обиджонова иштирокида Фотима Холбобоевага мазкур халқаро кўргазма фахрий ёрлиғи ҳамда […]

Элчи Бадиий академияга ташриф буюрди

Ўзбекистон Бадиий академиясида Чехиянинг мамлакатимиздаги  фавқулодда ва мухтор элчиси Вацлав Йилек ҳамда Бадиий академия раиси Акмал Нур ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Таъкидлаш ўринлики, Чехия билан тасвирий санъат соҳасида алоқалар ривожланиб

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.