Рабочие дни: Понедельник — пятница, 9:00 — 18:00
Нуридинов Акмал Ваҳобжонович – 1959 йил 27 февралда Наманган вилояти, Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (1997 й.), Ўзбекистон халқ рассоми
(2003 й.), Давлат мукофоти лауреати (2001 й.), “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби (2019 й.)
1974 — 1978 йилларда П.Беньков номли Республика рассомлик билим юрти талабаси.
1984 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.
1984 — 1989 йилларда Бадиий академия ижодий устахонаси рассоми.
1985 — 1986 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.
1989 — 2002 йиллар — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом.
2002 — 2004 йилларда Ўзбекистон Миллий банки галереяси директори лавозимида фаолият юритган.
2004 — 2012 йилларда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом
2012 йилдан ҳозирги вақтга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори (ўриндошлик асосида).
2012 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий академияси раиси лавозимида фаолият юритади.
Тошмухамедов Фарҳод Эминович – 1964 йил 15 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий.
1983-1988 йиллар Тошкент театр ва рассомлик институти талабаси
1988-1989 йиллар Тошкент амалий санъат тажриба комбинати рассом-кулоли бўлиб ишлаган.
1989-1993 йиллар Тошкент театр ва рассомлик санъати институти ўқитувчиси
1993-1996 йилларда “TELEOS” хусусий фирмаси бадиий кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўлими директори лавозимида фаолият юритган.
1996-1997 йилларда Тошкент давлат санъат институти катта ўқитувчиси
1997-2003 йиллар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доценти
2003-2015 йилларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси мудири бўлиб ишлаган.
2015 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритади.
Обиджонова Феруза Абдуллаевна – 1979 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий.
1996 – 2000 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси
2000-2002 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети магистранти
2002-2005 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети аспиранти
2005-2009 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Этика ва эстетика” кафедраси ўқитувчиси
2009-2010 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Этика ва эстетика” кафедраси катта ўқитувчиси
2011-2014 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Этика ва эстетика” кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси
2014-2016 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Этика ва эстетика” кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси
2016 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
2020 йилдан Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Ф.Обиджонова — Халқ депутатлари Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Кенгаши депутати
Рабочие дни: Понедельник — пятница, 9:00 — 18:00
Адрес: 100000, г.Ташкент, Мирзо Улугбекский район, ул. Садыка Азимова 35
Телефон: +998 71 233 95 86