Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими аъзоси, рангтасвирчи рассом Тошпўлат Намозов мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши карантин пайтида уйда қолиб, қизғин ижод қилмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида йўлга қўйилган “Рассом устахонасида меҳмонда” ҳамда “Ўзбекистон манзаралари” лойиҳаларида фаол қатнашиб келган рассом юртимиз табиати ўзгача ранг олган баҳор тафтини ҳовлисида гуллаган дарахтлар, қийғоч очилаётган гуллар мисолида ифодалаб бермоқда. Ulashish Twitter Facebook Pinterest Email Copy Url