loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Матбуот анжумани бўлиб ўтди

23 июнь куни пойтахтимизда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишлаб  «Навқирон Ўзбекистон” Республика ёш ижодкорларнинг амалий санъат кўргазмасига старт берилади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар залида ушбу амалий санъат ҳафталигини ташкил қилиш ва ўтказиш мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Анжуманда таъкидланганидек, «Навқирон Ўзбекистон» кўргазмасининг асосий мақсад ва вазифалари – амалий санъатнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, санъат оламига кириб келаётган ёш ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар ижодини ривожлантиришга кўмаклашиш, ёш истеъдод соҳибларини рўёбга чиқариш ва улар билан ишлаш,  ижодини кенг тарғиб қилишга қаратилган.Ушбу кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан амалий санъат  асарлари яратишда фаоллик кўрсатаётган 18 ёшдан 33 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.  Кўргазмага республикамизнинг барча ҳудудларидан юборилган ижодий ишлар Ишчи гуруҳ томонидан сараланди ва кўргазмада намойиш этишга тавсия этилди.  Кўргазмада 70 дан ортиқ ёш амалий санъати усталарининг 900 га яқин  ижодий ишлари намойиш қилинади.  Кўргазма ҳафталиги дастурида атоқли усталар билан ижодий учрашув ҳамда маҳорат дарслари ҳам ўрин олган. “Навқирон Ўзбекистон” Республика ёш ижодкорларнинг амалий санъат кўргазмаси ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 30 июнь куни Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.