loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мохидил Рахимова – ғолиба!

16 ноябрь куни Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг Сирдарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиши билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танлов кўтаринки кайфиятда ўтди.Ушбу танловда Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ёғоч ўймакорлиги фани устоз-мураббийси, Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, Мохидил Рахимова фаол иштирок этиб, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинацияси ғолибаси бўлди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.