loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Пленэр кўргазмаси

17 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими галереясида андижонлик бир гуруҳ ижодкорларнинг Эртош қишлоғига уюштирган ижодий сафарига бағишланган ҳисобот кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.Тадбирда ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарлари, педагоглар, ўқувчи-талабалар, санъат ихлосмандлари иштирок этдилар. Ташриф буюрувчилар, ижодкорларни янги ижодий тўплам билан қутлаб, уюшманинг келғучи  фаолиятига улкан зафарлар, муваффақиятлар тиладилар.  Сўнг барча янги  кўргазмага таклиф этилди.  Кўргазма экспозициясида Эртош қишлоғида яратилган ижодий ишлар ва пленэр жараёнидаги фотолавҳалар, шунингдек, иштирокчиларнинг ҳаёти ва фаолияти  тўғрисидаги маълумотлар намойиш этилди.  Бу каби ижодий сафарлар, гўзаллик шайдолари учун ҳақиқий ҳодиқ, ижодий иштиёқ ва ўзаро  мулоқот майдони бўлибгина қолмай юртимизнинг гўзал гўшаларини юртдошларимизга таништириш ва ички сайёҳликни ривожлантиришда хам алоҳида аҳамият касб этади. Тадбирдан сўнг мехмонлар учун Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси номидан эҳсон қилинди. Сўнг, устоз ижодкорлар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги тасвирий санъатимиз равнақини сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.