Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Зарнигор Эшқулованинг ижодий ишлари кўргазмаси очилди.
Кўргазмада Зарнигор мўйқаламига мансуб 50 дан ортиқ ишлар намойиш этилмоқда.