loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Табриклаймиз!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан Ўзбекистонда 30 июль санаси «Халқлар дўстлиги куни» сифатида кенг нишонланмоқда. Шунингдек, Президент ташаббуси билан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳити мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг фидойи меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июндаги қарорига асосан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилган.Республикамизда иккинчи бор байрам қилинаётган ушбу тантанали кун муносабати билан пойтахтимиздаги “International Tashkent Hotel” меҳмонхонасида Президентимизнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги йўлланиб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган 30 нафар турли миллат вакиллари – ҳамюртларимиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар.Улар сафида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Леким Ибрагимов ҳам «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан мукофотланди. Леким Ҳакимовични Ватанимизнинг мана шундай юксак мукофоти билан муборакбод этамиз!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.