Бугун,29 июнь куни «Навқирон Ўзбекистон» Республика ёш ижодкорларнинг Амалий санъат кўргазма- танлови 5-кунида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шарофиддин Юсупов билан ижодий учрашув ташкил этилди. Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси.
Шарофиддин Юсупов – Риштон кулолчилик мактабининг кекса авлод вакили. Асарлари Ўзбекистон ва хорижда яхши таниш ва маълум. Шогирдлари «усто-шогирд» мактабининг анъаналарини давом эттирмоқдалар.
Тадбирда истеъдодли ёшлар ва ижодкорлар қатнашди.