loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик маъруза ўқийди

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Баҳодир Жалолдан «Moдернизм деворий суратлари: маҳобатли санъат ва замонавий ландшафт » мавзусида маъруза тингланг.

Маҳобатли санъат шаҳар маданий маконини шакллантиришда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Mодренизмга хос деворий суратлар ўзининг гўзаллиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон халқ рассоми, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, «Маҳобатли рангтасвир» кафедраси профессори Баҳодир Жалолнинг маърузасида ушбу санъат тури ҳақида кўпроқ маълумот оласиз!

Маъруза ёш ижодкорлар учун ҳам, соҳанинг катта ёш вакиллари учун ҳам фойдали ва қизиқиш уйғотади.

🔹Direct (https://instagram.com/cca_tashkent?igshid=YmMyMTA2M2Y=)да рўйхатдан ўтишга шошилинг!

Иштирок этиш бепул

Маъруза куни ва вақти: 22 июль, соат 19:00 да

Манзил: Замонавий санъат маркази, Амир Темур кўчаси, 2-йўлак, 6-B.

Мўлжал: Вестминстер университети автоқўналғаси

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.