loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик рассом билан учрашув

Пойтахтимиздаги Замонавий санъат марказида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Баҳодир Жалол билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Асосан ёшлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалол «Moдернизм деворий суратлари: маҳобатли санъат ва замонавий ландшафт» мавзусида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, маҳобатли санъат шаҳар маданий маконини шакллантиришда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Mодернизмга хос деворий суратлар ўзининг гўзаллиги билан ажралиб туради.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, «Маҳобатли рангтасвир» кафедраси профессори Баҳодир Жалолнинг маърузасида ушбу санъат тури ҳақида ёшларга қимматли маълумот тақдим этди, саволларга жавоб берди.

Маъруза барча иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.