loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Андижонда фестивалнинг 2-куни

Халқаро Тасвирий ва амалий фестивалининг 2-кунида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи Р.Исманов ҳамда  Андижон вилоятига сафарбар этилган уюшма аъзолари, ҳайкалтарош Қ.Норхўрозов ва рассом Р.Ризомуҳаммедов ҳамда андижонлик ижодкорлар  Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида бўлишди.Меҳмонлар ва  таълим муассасаси педагоглари иштирокида Андижон ИСМИ боғи ҳудудидаги буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига  гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Сўнгра меҳмонлар ИСМИ ўқувчи ва педагоглари томонидан ташкил этилган  кўргазмалар  билан танишдилар. Кун давомида ўқувчилар ва устоз ижодкорлар иштирокида ташкил этилган маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари ижод аҳлига чинакам байрам кайфиятини улашиб, ўзаро тажриба алмашишга имкон яратди. Шунингдек, кун давомида  Андижон шаҳрининг марказида жойлашган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудида ҳам Андижон давлат университети, БМСМлари талаба ва ўқувчилари ва педагог рассомлар БИУ аъзолари иштирокида  маҳорат дарслари, пленэр машғулотлари бўлиб ўтди.👇

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.