loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Андижонлик ижодкорлар Қирғизистонда

Ўзбек ва қирғиз халқлари азал-азалдан қўни-қўшни, аҳил ва иноқликда яшаб келишган.Бугунги кунда хар икки давлат ҳукумат раҳбарлари томонидан ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ҳамкорликни  тасвирий санъат соҳасида ҳам давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси рассом Р.Исманов, уюшма аъзоси, рассом М.  Умаровлар  Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоят тасвирий  санъат музейи ва   Ўш давлат университетида ҳамкорликда ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Семинар доирасида томонлар 2021 йил 16 октябрь куни Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятида ташкил этилган  Бишкек, Жалол-Обод, Андижон рассомларининг биринчи “Ўрта Осиёнинг замонавий рангтасвири” номли  Арт резиденциясида намойиш этилган асарларнинг альбомини нашр этиш бўйича музокара олиб боришди.

Андижонлик ижодкорларнинг   Ўш вилоятига ташрифи юртимиздаги каби қардошларимиз томонидан ҳам  кенг нишонланаётган   Наврўз шодиёналарига тўғри келди.Байрам дастури  кўргазмалар, маҳорат мактаби машғулотлари, саҳналаштирилган чиқишлар сумалак сайлига  уланиб кетди.

Ташриф сўнгида томонлар ҳамкорликда бу каби тадбирларни доимий равишда ўтказиш ва янада кенгайтириш бўйича келишиб олинди.Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.