Ўзбекистон Бадиий академиясининг 25 йиллиги муносабати билан Бадиий академия академикларининг «Фикрлар парвози» номли Республика кўргазмаси очилиш маросимига таклиф этамиз!
Кўргазманинг очилиш маросими шу йил 27 декабрь куни соат 15:00 да Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.