Жорий йилнинг 26 май куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Баҳодир Зокировнинг “Куйлаш яшаш демакдир!” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг ибратли ҳаёти ва ижодига бағишланади.