loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Анорли уй» очилди

Бугун, 28 июль куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рассом Обиджон Собировнинг “Анорли уй” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг 30 га яқин рангтасвир ишлари намойиш қилинмоқда.

Обиджон Собиров – 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
1992 -1996 йиллар – P.P. Бенков номли Республика рассомлик билим юртини тамомлаган.
1996-2001 йиллар – М. Уйғур номидаги театр ва рассомлик институтининг бакалаврини тамомлаган.
2004 йилда шу институтнинг магистратурасини тугатган.
2001 – 2009 йилларда P.P. Бенков номли Республика рассомлик коллежида ўқитувчи лавозимида ишлаган.
2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
2009 – 2010 йиллар – К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси.
2010 – 2013 йиллар – Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти “Либос дизайн” кафедраси ўқитувчиси.
1998 йилдан – Республика кўргазмаларининг доимий иштирокчиси.
2005 йил Камолиддин Беҳзод таваллудининг 550 йиллигига бағишланган кўргазмада “Камолиддин Беҳзодʼ асари билан иштирок этди ва катта эътирофга сазовор бўлди.
2006 йил “Навқирон Ўзбекистон” номли кўргазмада махсус мукофотга эришди. Бундан ташқари юртимизнинг асосий байрамларига бағишланган кўргазмаларда мунтазам иштирок этиб келади.

Ўзига хос услуб ва маҳорат билан ишлайдиган рассомни кўпчилик яхши танийди. Унинг ижодида анорнинг аҳамияти катта ва уни томошабин учун образ сифатида талқин этади/ Масалан, “Анорли уй” асарида оиладаги меҳр – оқибат, садоқат, муҳаббатни англатишга ҳаракат қилади. Қадриятларимизни ҳурмат қилиб яшаш қанчалик завқ ва фаровонлик келтиришини тасвирлаган.

Рассомнинг “Анорли кун”, “Анорли ришта”, “Анорли соҳил”, “Анорли фаришта” каби асарларида анорни рамз сифатида қўллаган.

Кўргазма жорий йилнинг 8 августигача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.