loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Атоқли рассомга эҳтиром

Жорий йил 9 июнь куни “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 43-сон Баёни қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу мажлис баёни 2-иловаси билан ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли рассомнинг бетакрор ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, таваллуд санасини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича Чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Унда:

– 2021 йил сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида мактаб-интернатда Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ижодий-бадиий хотира кечаси ва кўргазма ўтказиш;

– Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Термиз давлат университетида «Ўзбек тасвирий санъати ривожида Рўзи Чориев ижодининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш;

– мактаб-интернатда Рўзи Чориев ҳайкалини ўрнатиш ҳамда мактаб-интернатни замонавий қиёфада мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

– ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида «Рўзи Чориев издошлари» расмлар танловини ўтказиш;

– Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида рассом ҳаёти ва ижоди асосида яратилган ҳужжатли фильмларни кенг намойиш этиш чораларини кўриш сингари вазифалар белгилаб қўйилди.

Бундан аввал Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев номи берилган эди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.