loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Аттестация бошланди

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишидаги педагог кадрларни соҳа хусусияти бўйича аттестациядан ўтказиш бошланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида ташкил қилинган аттестацияда Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор рассомлик бўйича 161 нафар, мусиқа йўналишида 38 нафар, жами 199 нафар педагог кадр ўз билими ва тажрибасини синовдан ўтказаяпти. Адолат ва шаффофлик мезонларига амал қилиш мақсадида аттестация жараёни  Youtube (https://t.me/artacademyuz/13307) да жонли узатилмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти ташриф буюриб, жараённи бевосита кузатиб бораяпти.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.