loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Афсоналар водийси»да фестиваль

Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғида  «Янги  Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори  остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестивалда Президентимиз томонидан илгари сурилган  беш муҳим ташаббус доирасида тасвирий ва амалий санъат соҳасида билим олаётган ёшлар устозлари – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси наманган вилоят бўлими аъзолари иштирокида  ўзларининг 250 дан ортиқ ижодий асарлари билан фаол иштирок этмоқдалар.

29 май куни старт олган фестивалнинг биринчи куни 60 нафардан зиёд ёшларнинг ижодий асарлари кўргазмаси намойиш килинди. Шунингдек, санъат соҳасида билим олаётган ёшлар томонидан маҳорат дарслари ўтилди.Ёшлар фестивали давом этаяпти.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.