loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий академиянинг мактаб-интернати қурилади

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 21 апрелда қабул қилган “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688 сон Қарорига 2-илова – Республикада тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар Дастурида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Шу йил 26 октябрда Тошкент вилояти ҳокимининг “Nurafshon business city” ҳудудидан Бадиий академия тизимида мактаб интернати қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Тошкент вилояти ҳокимининг ушбу қарорида Нурафшон шаҳар бош режасига мувофиқ “Nurafshon business city” ҳудудидан Бадиий академия тизимида мактаб интернати қурилиши учун 1,1 гектар ер участкаси Ўзбекистон Бадиий академиясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилиши қайд этилган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.