loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий таълимда ҳамкорлик алоқалари

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Таиланднинг Чанапатана халқаро Дизайн институти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари доирасида Қўшма таълим дастури йўлга қўйилган.

Институт талабалари ушбу дастурга мувофиқ либос ҳамда интеръер дизайни йўналишлари бўйича таҳсил олишмоқда.

21 май куни Чанапатана халқаро Дизайн институти профессори Такеши Данг иштирокида талабалар учун қўшма таълим дастури  мавзусида вебинар ташкил этилди. Унда профессор Чанапатана ХДИда таълим имкониятлари ҳақида батафсил сўз юритди.

Таъкидлаш керакки, ушбу таълим дастурига биноан иккинчи босқични тугатган талабалар таҳсилни  Таиландда давом эттиришади.

Шунингдек, вебинар иштирокчиларига дунё бўйлаб кузатилаётган коронавирус  пандемияси  ҳолатида таълимни онлайн тарзда амалга ошириш, жумладан, Таиландда масофавий таълим платформаси қай тарзда юритилишига оид фойдали маълумот берилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.