Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида анъанавий «Баҳор вернисажи» старт олди.
Унда юртимиз аёл рассомлари ижоди билан танишасиз. Гўзал Алиматова, Назира Кузиева, Римма Гаглоева, Искра Шин, Татьяна Ли, Мария Ли-Сафи, Гулнора Рахмонова ва Татьяна Фадеева асарларида ички энергия ва рангларга бой палитра туслари ўзига ром этади.