loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Беш муҳим ташаббус ҳаётда

27 апрель куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзолари ҳамда Наманган давлат университети санъатшунослик бўлимининг дастгоҳли ранг тасвир ҳамда амалий санъат кафедралари ўқитувчилари, ёш ижодкор талабалари ҳамкорлигида Янгиқўрғон туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида ўзларининг ижодий асарларидан ташкил топган “5 муҳим ташаббус ҳаётда» мавзуида кўргазмасини тақдим қилдилар.

Кўргазмада 20 нафрга яқин истеъдодли талабаларнинг 200 дан зиёд ижодий асарлари намойиш қилинди.

Шунингдек талабалар мактаб ўқувчиларига турли йўналишларда маҳорат дарслари ўтишди. Якунда кўргазма иштирокчилари Наманган давлат университети ва Уюшма вилоят бўлими диплом,фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди. Уюшма ва Наманган давлат университети ўртасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.