loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Биеннале доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди

13 ноябрь куни II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар залида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Шаҳар муҳитидаги санъат” номли мазкур тадбирда замонавий шаҳар турмуш тарзи ва шароитида санъат ва меъморчиликни уйғунлаштириш масалаларига бағишланди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Марина Бородина маъруза қилди. Нотиқ сўзларига кўра, замонавий шаҳарда атроф-муҳит ҳолати – унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий турмуш тарзини ифода этадиган муҳим соҳадир. Сўнгги йилларда кузатилаётган иқтисодий ўсиш шаҳар шароитида фаол ободонлаштириш жараёнига туртки берди. Шаҳарларимизда янги йўлаклар, кўча чироқлари, скамейкалар, тўхташ мажмуалари ва тунги ёритиш ускуналари пайдо бўлди. Ҳудудларнинг дизайни, шаҳар микрозоналарининг ўзига хослигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбатида саноатлашган замонавий шаҳарлар муаммосини ҳал этишга ижодий ёндашув,ободонлаштиришда ўзига хос меъморий услублардан фойдаланиш масалалари хусусида фикр алмашинди.

Давра суҳбатида шаҳар атроф-муҳитини шакллантиришга ижодий ёндошишнинг замонавий ютуқларидан бири – бу маҳаллий тарих ва муқобил тушунчаларни шаҳар шароитида визуаллаштириш воситаларидан бирига айланадиган бадиий лойиҳалардан самарали фойдаланишда эканлиги, санъат лойиҳалари шаҳарда эстетик дидни тарбиялашга хизмат қилиши таъкидланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.