Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида битирувчи 11-синф ўқувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мактаб-интернатда рассомлик йўналишида таълим олган 26 нафар ўқувчига мактаб-интернат директори Т.Омонов ўзининг самимий тилакларини билдириб, битирувчиларга дипломларни топширди.