Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда мактаб-интернат ўқувчилари томонидан шоир шеърларидан ўқилди. Тадбир доирасида шоирнинг портрети ҳамда унинг шеърларига иллюстрациялар чизиш бўйича расмлар танлови ўтказилди.