loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бугун 9 апрель – Соҳибқирон таваллудига 686 йил тўлди

Бугун шу муносабат билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Соҳибқирон бобомиз таваллудига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тарихчилар, темуршунос олимлар, маънавият тарғиботчилари, маданият, санъат, ҳарбий ўқув юртларининг курсантлари, маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар Амир Темур кишилик тарихида бурилиш ясаган инсон бўлгани, дунёни мўғуллар ҳукмронлигидан халос этиб, ўша даврдаги таназзулга барҳам бергани, қолаверса бобокалонимиз  Иккинчи Уйғониш даври асосчиси экани, пировардида Амир Темур ва темурийлар даври меросини ўрганиш Учинчи Ренессансга қадам қўйган Ўзбекистонимизда ғоят долзарб эканини таъкидлашди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари томонидан жанг санъатидан намуналар ижро этилди. Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари томонидан Амир Темур ўгитлари ўзбек, рус, корейс, япон,  турк,  форс, инглиз, француз тилларида ўқиб берилди. Тантанада тадбир иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси вакиллари  буюк Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.