loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Буюк мусаввир издошлари

Аввал хабар берилганидек, 15 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган “Камолиддин Беҳзод издошлари” танловида миниатюра ва халқ амалий санъат асарлари бўйича Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов номинациялари кесимида ғолиблар билан танишинг:

15-17 ёш тоифасида:

1. » Энг яхши миниатюра асари учун» номинациясида:

I ўрин – Шокирова Гулчирой (Фарғона вилояти 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси)
II ўрин – Раҳмонова Мухтасархон (Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси)
III ўрин – Сотволдиев Хотамтой (Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиси);

2. «Энг яхши график асари учун» номинациясида:

I ўрин – Икромова Дилдора (Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)
II ўрин – Исламов Исроил (Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)
III ўрин – Рахмонова Манижа (Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси);

3. «Энг яхши наққошлик асари учун» номинациясида:

I ўрин – Содиқова Мадина (П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчиси)
II ўрин – Сафарбоев Сардорбек (Хоразм вилояти 11-сон БМСМ ўқувчиси)
III ўрин – Тожибоева Ўғилой (Андижон вилояти 9-сон БМСМ ўқувчиси);

4. «Энг яхши амалий санъат асари учун» номинациясида:

1-йўналиш бўйича:

I ўрин – Жумаева Шаҳзода (Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)
II ўрин – Сирожидинов Худойберди (Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)
III ўрин – Турсуналиев Аслиддин (Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси);

2-йўналиш бўйича:

I ўрин – Нусратиллаева Сабрина (Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)
II ўрин – Шериббоев Бекзодбек (Хоразм вилояти 11-сон БМСМ ўқувчиси)
III ўрин – Холиқова Рухсора (Жиззах вилояти 5-сон БМСМ ўқувчиси);

18-20 ёш тоифасида:

1. » Энг яхши миниатюра асари учун»номинациясида:

I ўрин – Маматкаримова Моҳира (Чирчиқ Давлат педагогика институти талабаси)
II ўрин – Турсунов Умиджон (Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)
III ўрин – Қорабоева Юлдуз (Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси);

2. «Энг яхши график асари учун» номинациясида:

I ўрин – Максетова Динара (Бердақ номидаги Қорақалпоқ
Давлат университети талабаси)
II ўрин – Анваров Фазлиддин (К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси)
III ўрин – Эшқулов Достон (Гулистон санъат коллежи битирувчиси);

4. «Энг яхши амалий санъат асари учун» номинацияси бўйича:

I ўрин – Каримжонов Умиджон (Чирчиқ Давлат педагогика институти талабаси)

Ғолиблар танлов махсус дипломи ҳамда Ижодкорларни қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.