loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ватан тараққиётига ҳисса

29 ноябрь куни Наманган вилоятида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам»мавзусида Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи  ўтказилди.

Унда тасвирий ва амалий санъат йўналишида  50 нафардан зиёд 15-30 ёшдаги иқтидорли ижодкорлар иштирок этди. Шунингдек кўрик-танловда ёшларнинг 400 га яқин ижодий асарлари намойиш қилинди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан тасвирий санъат йўналишида 3-нафар,( Абдулвосиева Хилола 1-ўрин,Толибжанов Санжар 2-ўрин, Абдужабборов Оятилла 3-ўрин)

амалий санъат йўналишида 3-нафар (Умаров Хасанбой 1-ўрин,Назиров Зухриддин 2-ўрин,Акбаралиев  Бунёд 3-ўрин) ғолиб, деб топилдилар.

Ғолиблар вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят маънавият-маърифат кенгашининг махсус диплом ва қимматбаҳо совғалари билан такдирланади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.