loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Вебинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича “Йўл харитаси” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хорижий турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан таълим ва фан соҳасида тажриба алмашиш мақсадида институтда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида хорижий мутахассисларга дарс машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

25 ноябрь куни Чикаго Университетининг Шарқ институти (АҚШ) музейи ашёлар консерватори Алисон Уайт хоним билан вебинар ташкил этилди.

Алисон Уайт хоним Британиянинг Колумбия Университети антропология бўйича бакалавр ва Торонто Университетининг қадимий тадқиқотлар бўйича магистр даражасига эга.

2001 йилдан Шарқ институтида ашёлар консерватори сифатида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, Алисон хоним бугунги кунга қадар Италия, Кипр, Туркия, Исроил, Афғонистон ва Ўзбекистоннинг халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.

Вебинарда институтнинг Санъатшунослик ва музейшунослик факультети, Музейшунослик кафедраси Музейшунослик: музей предметлари экспертизаси, консервациялаш ва таъмирлаш таълим йўналиши талабалари учун “Шарқ институти музейида консервация масалалари” мавзусида маъруза қилди.

Ушбу маърузада бугунги кунда замонавий реставрация ва консервация масалалари ўрганилиши техника технологиялар ёрдамида таъмирланиш жараёнининг янги методлари билан таништириб ўтди. АҚШда маданий меросни реставрация қилиш тарихи, шаклланиши, археологик буюмлар сақланиши, консервацияси, тадқиқот ишлари ва натижалари ҳақида маълумотлар берди.

Тарихий ашёларни сақлашда қўлланилиши керак бўлган муҳим аспектлар кўргазмавий фотоматериаллар орқали таништирилди. Ёш реставратор талабаларга археологик топилмаларга табиий зиёнлар ҳақида – намлик, нур, чанг, ҳашаротларнинг қанчалик зиён етказиши ва ортиқча товушлар натижасида тинч ҳолда турган ашёда ёриқлари аниқланганлиги, хатто, жойдан-жойга кўчиришда ашёга зиён етказилиши намуналар ёрдамида кўрсатиб берилди.

Вебинар якунида олима талабаларни қизиқтирган бир қанча саволларига ҳам атрофлича жавоб бериб ўтди. Маъруза талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.