loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Галереяга ташриф

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими галереясига Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг бир гуруҳ ходимлари ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад ҳудудларда фаолият олиб бораётган музей ва галереяларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда тажриба алмашишдир.

Тадбир доирасида Фарғона музейи ходимлари ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Р. Исмановнинг ижодий суҳбати ташкил этилиб, унда истиқболда мунтазам ҳамкорлик бўйича янги келишувларга эришилди.

Тадбир доирасида меҳмонлар учун Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бош мутахассиси У. Тожибоев томонидан музейлар ва Андижон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.