loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Гўзаллик дунёни қутқарар» халқаро симпоизуми

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти тасвирий санъат факультетининг “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Рустам Худойберганов шу йилнинг 23-28 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Талдиқўрғон шаҳрида ташкил этилган «Гўзаллик дунёни қутқарар» номли рассомлар халқаро симпозиумида иштирок этиб келди.

Симпозиум доирасида рассомлар ўртасида фикр алмашинувлар, пленэрлар  бўлиб ўтди. 26 сентябрь куни таниқли мўйқалам соҳиблари ёш, бўлажак рассомлар учун маҳорат сабоқлари ўтказишди.

Мазкур халқаро симпозиумда қозоғистонлик ижодкорлар қаторида Ўзбекистон, Озарбайжон, Хитой Халқ Республикаси, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Туркиядан жами 25 нафар рассом иштирок этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.